Курсан Асанов Қўй-Тош воқеасини ўрганиш бўйича йиғинга чақирилди

507

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов Қўй-Тош воқеасини ўрганиш бўйича давлат комиссиясининг йиғинига чақирилди. Асановдан ташқари, йиғинга собиқ депутат Равшан Жеенбеков ва Атамбаевнинг тарафдори, депутат Асел Кудуранова ҳам таклиф қилинган.

Асановнинг адвокати Икрамидин Айткулов «Клооп»га унинг мижози неча учрашувларга таклиф қилинганини билмаслигини айтди. Адвокатнинг сўзларига кўра, Асанов ҳозирча юридик ёрдам сўрамаган.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, давлат комиссиясининг аъзолари икки гуруҳга бўлинган - Қўй-Тошдаги воқеанинг «сабаб-оқибатларининг алоқларини ўрганиш» ва «таҳлил тайёрлаш» бўйича гуруҳлар. Икки гуруҳ таркибига депутатлар, вазирлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари ҳамда экспертлар кирган.

Қўй-Тошдаги воқеаларни текшириш бўйича комиссия 29-август куни ҳукумат раҳбари Муҳаммадкалий Абилгазиевнинг буйруғига биноан тузилган. Уни бошқаришга бош вазирнинг ўринбосари Жениш Раззаков тайинланиб, унинг таркибига депутатлар, Хавфсизлик Кенгаши аъзолари, жамоат арбоблари ва экспертлардан иборат саккиз нафар киши кирган.

Ҳукумат собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўй-Тошдаги уйини икки кунлик штурмдан кейин 8-августда ҳибсга олган. Штурм вақтида бир спецназчи ҳалок бўлиб, 100 дан ортиқ одам жароҳат олди.

Асановнинг ИИВдаги хизматидан бўшатилиши 

Асановни ИИВнинг етакчиси Кашкар Жунушалиевнинг тавсияси бўйича «қирғиз милициясининг манфаатига хиёнат қилгани учун»  13 август куни ички ишлар вазирининг ўринбосарлик хизматидан бўшатилган. Вазирликдан билдирилишича, Асанов 8 август куни Атамбаев билан музокаралар ўтказиш пайтида "ўзини ўзи пиарлаган". 

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Атамбаев билан асосий музокараларни Қашқар Жунушалиев олиб борган, Асанов эса унга ишониб топширилган жойни тарк этиб, томонлар келишиб бўлгандан сўнг Атамбаевни чиқариб кетган.

Шунингдек Асановни Атамбаевнинг уйидан қурол-яроқларни барча процераларни бузиш билан олган ва тергов ҳаракатларини камерага тортган деб айтишмоқда.

Кейинроқ Асанов собиқ президентнинг уйидан қизғиш пакетни чиқариб кетганлиги айтилган маълумот пайдо бўлган. Терговчилар унинг уйини тинтувга олишган. Адвокатнинг айтишича, терговчилар Асановнинг уйидан собиқ президентнинг резиденциясидан  олиб кетган бўлиши эҳтимолий ҳужжатлар ва пулларни излашган.

Асанов ИИВ томонидан ўзига қўйилаётган айбларга норози эканлигини айтиб чиққан. Унинг айтишича,у ўз манфаатларини давлатникидан баланд қўймаган ва ўз вазифасини бажарган. У пора олиш бўйича ҳам айбловларни инкор қилган.

ИИВ раҳбарининг ўринбосарлик хизматига Курсан Асановнинг ўрнига Памирбек Асанов тайинланган. Кейинчалик янги ўринбосар Искендер Матраимовнинг қариндоши экани маълум бўлган. Жамоатчиликда Матраимовларнинг оиласига катта эътибор қаратилади, Матраимовлар оиласининг  президент Сооронбай Жээнбековга таъсири бор.