Кун сони: «Хавфсиз шаҳар» доирасида юз танувчи 800 камера ўрнатилган

496

«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг биринчи босқичи якунлангач,юзни аниқлаш функциясига эга 800 видеокамера ўрнатилган. Бу ҳақда 12-сентабр куни Коррупцияга қарши курашиш кенгашининг йиғилишида Бош вазир Муҳаммедкали Абилгазиев маълум қилган.

Ҳукумат матбуот хизматининг маълум қилишича, Бишкекнинг аппарат ва дастурий комплекслари ўрнатилган ҳудудларида йўлдаги бахтсиз ҳодисалар деярли 46,9% га, Чуй вилоятида эса 50% га камайган.

«Шунга асосланиб, биз бу ҳудудларда нафақат бахтсиз ҳодисалар камайишини [...], балки коррупциянинг олдини олиш, шунингдек, йўл ҳаракати ва пиёдалар харакатини уюштиришнинг яхшиланиши юз берди деб ҳисоблаймиз», деди Абилгазиев.

Бундан ташқари, ҳукумат раҳбари ҳозирда "Хавфсиз шаҳар" лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилаётганини қўшимча қилди. У республиканинг бутун ҳудудини - 7 вилоятни, 2 республика миқёсидаги шаҳарни, 15 вилоят ва туман аҳамиятидаги шаҳарларни, мамлакатнинг 73 та аҳоли пунктини қамраб олади.

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини аниқлаш бўйича «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси ҳозирча фақат Бишкек ва Чуй вилоятидагина ишламоқда Қоидабузарлик учун жарималар 2019 йил март ойидан бошлаб автомобил эгаларига берила бошлаган.