Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Қўйтошдаги уйида куч органларига бир неча кун қаттиқ қаршилик кўрсатиб, натижада ҳукуматга таслим бўлгандан кейин мулклари қамоққа олинган. Рўйхатда «Форум» биноси ҳам бор. Бу иморатда КСДП партиясининг, «Апрель» ва «7-канал» телеканалларининг идораси жойлашган.
Бироқ шунга қарамай иморатда бошқа ижарачилар ишламоқда. Масалан, «Европа плюс» ҳамда «Ретро ФМ» радиостанциялари билан «Я» телеканали.
Атамбаевнинг сафдошлари ва КСДПнинг аъзолари 2-сентябрда партиянинг «Форум»даги идораларига киришга харакат қилишганига қарамай уларни у ерга киргизишмади. Улар Ҳарбий прокуратурага ариза билан мурожаат қилишиб, рад этишларни «ҳукуматнинг сиёсий уюшмани турли йўллар билан йўқ қилишга қилган харакати» деб аташди.
Парламентнинг депутати ҳамда Алмазбек Атамбаевнинг тарафдори Ирина Карамушкина 11-сентябрда ҳарбий прокурор Нуркамал Набиев билан учрашди. Учрашувдан кейин у бинога киргизмаслик ҳақида берган аризаларини Ҳарбий прокуратура 19 куннинг ичида кўриб чиқмоқчи бўлганини билдирди.
Карамушкинанинг айтишича, Атамбаевнинг тарафдорлари партиянинг офисларига киргизишни илтимос қилишганда, Ҳарбий прокуратура «чидаб туришни» сўраган. «Биздан, Қирғизистоннинг сиёсий партиясининг расмий офисни олиб қўйишди, шу билан сиёсий партиялар бўйича қонунни бузишди», — деди у.
Карамушкина Ҳарбий прокуратуранинг жавобини 22-сентябргача кутишга, агар уларга КСДПнинг офиларига киришга рухсат берилмаган тақдирда эса муассасани иморатининг олдида штаб тузишга тайёр эканини билдирди.
Лекин бунгача Карамушкина «Форум» биносини қамоққа олиш партиянинг ишига таъсир кўрсатмайди деб айтган эди. Ўша вақтда депутат ҳукумат КСДПнинг идорасини «қамоққа ололмайди» деган.