Ҳукумат бир йилда 1200дан ортиқ мактаб ва касалхоналарни интернетга улаган 

576

Ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилишича, давлат «Кыргызтелеком» оператори 2019 йили Қирғизистон бўйича 1500дан ортиқ объектни интернетга улаган. Уларнинг орасида 660 мактаб ва 643 тиббий муассаса бор. 

«Бу шифокорга электрон шаклда ёзилиш, аниқ ташҳис қўйиш учун касаллик тарихини топшириш, жойида ёш тиббий ходимлар орасида семинарларни уюштириш имконини беради», — деб айтилади ҳукуматнинг билдирувида. 

Шунингдек 292 қишлоқ ҳукумати ва ҳуқуқ тартибот органларининг 523 объекти интернет билан таъминланган. Ҳукумат йил сўнгигача яна 161 қишлоқ ҳукуматини ва 402 почта бўлимини интернетга улашни режалаштирмоқда.