Узилмас қарзим бор». Йўл ҳалокати иштирокчиси Садир Жапаровдан кечирим сўради

419

Видео мурожаат 3-сентябрда эълон қилинган. Видеода юзи яширилган шахс ҳозирда қамоқдаги собиқ депутат Садир Жапаровга мурожаат қилиб кечирим сўраган. У иштирок этган авто ҳалокатда Жапаровнинг ўғли вафот этган.

Унинг айтишича, авария бўлгандан сўнг у Дастан Садир ўғлининг оиласи билан тўрт кун бирга юрган.

«Жуда меҳрибон, кечиримли оила экан. Мен Дастан ҳам шундай киши бўлган деб ишонаман. Буни ҳис қилиб менга икки марта оғир бўлмоқда. Яқин орада ўзим ота бўлганман. Ота-онанинг юрагида ёнган ўтни мен ҳам сезиб, юрагим ёрилайин деяпти. Дастаннинг барча оила аъзоларидан кечирим сўрайман. Садир Нуркожоевичнинг фарзандини ўрнига мен фарзанд бўлишга тайёрман. Аёлим келин бўлсин, қизим невараси бўлади», — деб айтган видеодаги киши.

У «умрининг охиригача ёнида бўлишини» қўшимча қилган. «Баҳоси йўқ қарзим бор [...] Худодан, бутун халқдан ва йўловчи қизнинг оиласидан кечирим сўрайман», — деди у.

Аввалроқ Жапаровнинг тарафдори ҳамда фаол Мелис Аспеков собиқ депутат авто ҳалокат иштирокчисини кечирганини билдирган. Аспековнинг айтишича, Жапаров воқеани тасодиф деб атаган.

Дастан Садир ўғли аварияга Кўк-Жар қишлоғида 22-августда учраган. Милиция маълумоти бўйича, у бошқарувни йўқотган ва машина урилган. Марҳум 28-августда Иссиқ-Кўлда дафн этилган.

ЖИДХ Садир Жапаровни қамоқдан ўғлининг тазиясига рухсат берган. Собиқ депутатни Иссиқ-Кўл вилояти собиқ губернатори Эмилбек Каптагаевни гарровга олишда айбдор деб топилган. У 11,5 йилга кучайтирилган тартибдаги қамоқ жазосига тортилган, аммо Каптагаев Жапаровга бўлан даъводан бош тортган.

Кейинроқ Олий суд янгидан кучга кирган Жиноят  кодекси билан боғлиқ ишни қайтадан кўриб чиқиб қамоқ муддатини 10 йилга қисқартирган.