Прокуратура муштлашганларни қўлга олмаган милиционерлар бўйича текширув бошлади

502

Бишкекнинг Ленин туман прокуратураси 28-август куни эрта билан жанжал бўлган ерга келган милиционерга нисбатан тергов ишини бошлади.

Терговчилар маълумоти бўйича, воқеа бўлган ерга милиционерлар келган ва улардан бири, Чуй ВИИББнинг ходими «хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш, айбдорларни жиноят еридан олиб кетиш».

«Милиция ходимлари жанжалга иштирок этганларни қўлга олиши керак эди. Бу факт “Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш” моддаси бўйича КЖБРга рўйхатга олинган. Бу ишни МХДҚ текширади», — деб билдирди прокуратурадан.

Бу иш ИИВ раҳбари Кашкар Жунушалиевнинг назоратига олинган. У жанжал иштирокчиларидан бири ҳозирда қидурувда эканини ва аввал милицияда ишлаганини билдирди.

«Бизни ходимларнинг ишга аралашгани ҳақиқат. Текширув тугаганда, биз жавоб айтамиз», — деб билдирди вазир.

Тўрт киши иштирок этган жанжал Ахунбаев ва Курчатов кўчаларининг кесилишида бўлган. Икки киши бошқа икки жабрланувчини калтаклаган — улардан бири комага тушган ва кейин ўзига келган. Жароҳат олган иккинчи кишига жағини жойига келтириш учун амалиёт зарур. Шифокорлар икки жабрланувчининг аҳволини оғир деб баҳоламоқда. Жанжал келиб чиқиш сабаби ҳозирча номаълум.

Муаллиф: Камила Баймуратова