«Атамбаевдан ўч олмайман». Текебаевнинг қамоқдан чиққандан кейинги айтганлари

647
Сурат: «АКИпресс»

Контекст: Бишкекнинг Биринчи май район суди 29-августда «Ата Мекен» партиясининг лидери Омурбек Текебаевни қамоқдан уй қамоғига чиқарди.

Бунга қадар Олий суд аввалги айблов ҳукмларини бекор қилиб, Текебаевнинг ишини қайта кўриб чиқишга жўнатган. Бу президент Сооронбай Жээнбеков билан ўлканинг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаев орасидаги келишмовчилик ортидан бўлди.

2017-йили судларнинг барча инстанциялари Текебаев россиялик ишбилармон Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олган деб топган. Бунинг эвазига Текебаев Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга шароит яратиб бермоқчи бўлган. Бу ишда сиёсатчи Дуйшонкул Чотонов воситачи бўлгани эҳтимол деб айтилган.

«Клооп» собиқ депутатнинг қамоқдан бўшаб чиққандан сўнг айтганларини баён қилиб беради.

Депутатлик мандатини қайтармайман, аммо сиёсатда қоламан. Депутатлик мандат ҳозир менинг режаларимда йўқ. Ҳозир менда юридик ва сиёсий реабилитация бўлиш асосий мақсадим. Барчаси суд қарорига боғлиқ, агар мени оқлашса, унда мандат бўйича маслаҳатлашиб кўраман. Суд қандай қарор чиқармасин, партиявий ишимни юритаман. Қамоқдалигимда ҳам партия ишлади.

Ўч олиш бўлмаслиги, Атамбаев ва унинг атрофидагилар қонун бузган бўлса, Қирғизистоннинг манфаатига зарар келтирган бўлса, унда улар қонун, тарих олдида жавоб бериши керак. Бизнинг суд жараёни бизни ҳимоя концепциямизга кўра, бу ўзимизни-ўзимиз оқлашгина эмас, олдинги ҳукуматнинг ўзбилармонлигини, ноқонуний ҳаракатларини ошкор қилса бўлади деб режалаштирдим. Аммо бу ўч олиш [Атамбаевдан] бўлмаслиги керак.

Балким Атамбаевдан ҳафа бўлиб, унга ёмонлик тилашга менда асос бор. Бироқ у сиёсий тутқун деган мақом олишини истамасдим. Унинг жиноятини тергов органлари аниқ исботлаши керак, суд халқ олдида тўғри қарор қабул қилиши керак деб ўйлайман.

Ўзимнинг ишларим учун ҳеч кимни тазйиққа олмайман, бироқ буйруқ берганлар жавоб бериши керак. Суд мени оқламади, иш қайта кўриб чиқишга кетди. Шу сабабли кейинги ҳаракатимиз суд жараёнига бурилади. Суднинг биринчи мажлиси 12-сентябрга белгиланди. Бугун янги гувоҳлар пайдо бўлди. Атамбаев кетгандан сўнг, аввал кўрсатма беришдан қўрққан давлат ходимлари очиқ кўрсатма бера бошлашди. Янги гувоҳларни, янги ҳужжатларни тайёрлаб, суд жараёнига тайёрланамиз.

Жээнбеков ҳамда Атамбаев жанжали тарихий маънога эга. Кўп инсонлар бу жанжални— ҳукумат талашиш учун шахсий кураш деб айтишмоқда. Балким қайсидир маънода шундай кўриниши мумкин. Ҳақиқатда, бу жанжал аввалги ҳукуматнинг юзини очиб, келадиган кейинги ҳукуматга кандай қилиш мумкин эмаслигини кўрсатмоқда. Агар президентлар қонун бузган бўлса, эртами кечми жавоб беради деган тушунчани биз бутун Ўрта Осиёга ёймоқдамиз. Бугунги бўлаётган воқеани тарихий маъноси мана шунда.

Жээнбеков тарихни ўзгартирмоқда. Уч йил аввал Атамбаев мени қамайди, кейин мен шундай чиқаман деб ўйламаганман. Аммо барчаси алмашди, жамиятга сабоқ бўладиган буюк воқаелар бўлмоқда. Мен ўйлайманки, Сооронбай Жээнбековнинг Қирғизистонга берган энг катта натижаси — шу сиёсий прецедентни тузиш. Эски стереотиплар синган вақтда шундай воқеалар бўлади. Жээнбеков шу вазиятга бир умр тайёрланганмиди? Биз аввал бундай сиёсатчини билмабмиз, кейин ҳозир қандай қилиб президент бўлиб қолди?! Оддий одамлар, сиёсий таҳлилчилар ҳам сезмаган тарихий ривожланиш бўлади. Шу ишни Жээнбеков қилди. Бу тарихий ҳақиқат. Балким кимларгадир ёқмаслиги мумкин, балким бировларнинг манфаатларига қарши келиши мумкин, унга қарши курашиш мумкин — уларнинг ҳуқуқи, бироқ тарихни тўхтатиб бўлмайди.