Ҳарбий прокуратура Атамбаевнинг тансоқчиларини ҳаракатларини текширади

478

Ҳарбий прокуратура собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тансоқчиларининг ҳаракатларига юридик баҳо бериш учун уларни сўроққа чақирган. Улар 7-8-август кунлари Атамбаевнинг Қўйтош қишлоғидаги уйи штурмга олинаётган собиқ президентни ҳимоя қилишган.

Тансоқчилар қонун бўйича собиқ президентга бўйсунган МХДҚ ходимлари бўлган ва давлат назоратининг таркибига кирган.

«Ҳарбий прокуратуранинг терговчиси Атамбаев тансоқчиларининг махсус воқеаларда у ёки бу  жиноий ҳаракатларга алоқаси бор-йўқлигини текширишга, уларнинг ҳаракатлари билан вазиятни тўлиқ, ҳар томонлама ва холис  текширишга қаратилган иш-ҳаракатларни юргизмоқда», — деб айтилади Бош прокуратуранинг маълумотида.

Аввалроқ тансоқчилардан бирининг адвокати Замир Жоошев уларга «инсонларни гаровга олиш айби қўйилади» деб ҳавотирланганини билдирган.

Аммо Бош прокуратура Жоошевнинг иддаолари «ҳақиқатга тўғри келмайди ва жамиятда акс таъсир кўрсатиб,  одамларда нотўғри тасаввур туғдиришга йўналтирилган» деб билдирган.

Ведомстводан адвокатнинг аргументларини «жуда шахсий назарий фикр» деб аташган.

«Барча тергов ҳаракатлари, уларда шахсан ўзи бўлган адвокат Жоошев ишонишича, қонуннинг тегишли талабларига кўра ва прокуратура органларининг ходимларининг касбий этика меъёрларини сақлаш билан олиб борилмоқда», — деб билдирилди ведомстводан.

Атамбаев 7-8-августда резиденциясининг штурмга олиш вақтида қўлга олинган. Натижада бир спецназ вафот этган ва 170 киши жабрланган.

Атамбаев қўлга олингандан сўнг коррупция  ишлари бўйича айбланган. Бу ишларни парламентарийлар Атамбаевни даҳлсизликдан ва собиқ президент мақомидан ажратиш учун кўриб чиқишган. Бундан ташқари, собиқ президент «Суиқасд уюштириш», «Оммавий қўзғалонлар уюштириш», «Инсонларни гарровга олишни уюштиришга» ва бошқа моддалар бўйича айбланмоқда.