Бабанов машинасининг ойнаси қорайтирилгани учун 5500 сом жаримага тортилди

451
Сурат: Kaktus.Media

Патрул милицияси собиқ депутат ва президентликка собиқ талабгор Омурбек Бабановга 5500 сом  жарима солинганини хабар қилди.

Бабанов МХДҚга сўроқ беришга 20 августда «Лексус LX 570» русумидаги олди ойнаги қорайтирилган  машина билан келган.

Патруль милиционерлари протокол тузиб машинани жарима майдонига олиб кетишган. Бабановнинг ўзи машинанинг ойнаги заводдан қорайтирилиб чиқарилганини ва қонунни бузмаганини айтган.

Бабанов Қирғизистонга собиқ президент Алмазбек Атамбаев қўлга олинган куннинг эртаси 9 августда қайтиб келган.

Сиёсатчи ўлкадан президент сайловлари бўлиб ўтгандан сўнг чиқиб кетган — у  асосий рақиби  Сооронбай Жээнбековдан енгилган. Бабановга қарши икки жиноий иш қўзғалган.

Бабанов 2019-йилнинг апрелидаги интервьюсида сиёсатдан ҳамда Қирғизистондан Атамбаев ва Жээнбеков билан сўзлашувлар ўтказгандан сўнг чиқиб кетганини айтган. Пировардида Бабановга ва тарафдорларига тегмасликка ваъдалашишган.

Ҳозирда Бабанов МХДҚ ва Финполга гувоҳ сифатида сўроққа чақирилмоқда.