Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ) 25-августдан 13-сентябрга қадар Қирғизистонда ўтувчи оммавий тартибсизликлар ҳақида билдирувларни ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда тарқатган қирғизистонликни топди.
«Аниқланган маълумот бўйича, у турли миш-мишларга ишониб, аудио мурожаат ёздириб, ўзининг қариндошларига огоҳлантириш шаклида юборган билдируви ижтимоий тармоқларда тез тарқаб кетган», — деб айтилади МХДҚнинг маълумотида.
Давлат қўмитасининг маълумоти бўйича, аёл ўзининг қилган харакатидан афсусланиб, нотўғри иш қилганини тан олиб, жамоатчиликни адаштиргани учун ўлка аҳолисидан кечирим сўраган.
МХДҚнинг ходимлари у билан профилактик суҳбат ўтказишган.