МХДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев 13-августда ИИВнинг Бош тергов бошқармасида ўтган сўроққа чиқди. Сегизбаев 7-августда штурм вақтида Атамбаевнинг қароргоҳида бўлган. У сонидан жароҳат олиб, касалхонага етказилган.
Милиция уни собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олишга боғлиқ воқеалар бўйича гувоҳ қатори сўроққа чақирмоқда.
«Қамоққа олишадими ёки йўқми билмайман, буни тергов хал қилади. Мендан “Нима учун 7-августда ўша ерда бўлгансиз?” деб сўраяшяпти. Чунки бу менинг фуқаровий позициям эканлиги учун ўша ерда бўлганман. Мен Атамбаев билан ишлаганман, мен у кишини биламан. Инсон қатори ўша ерда бўлишим керак эди», — деди Сегизбаев ИИВга сўроққа киришидан аввал.
МХДҚнинг етакчиси Орозбек Опумбаев 13-августда ўтган матбуот анжуманида штурм вақитида Сегизьаевни махсус куч ходимлари отмаган, ўзи қулаб тушган деб билдирган. Сегизбаев эса экспертизадан ўтишга тайёрман деб жавоб қайтарган.
«Мен ўзим Қўйтошда яшайман. Ўқ отиш бошланиб, шовқинли гранаталар портлай бошлаганда халқ билан бирга Атамбаевнинг қароргоҳига борганмиз. Борсак болаларга ўқ отилаётган экан. Мен спецназларга «отманглар» деб икки-уч марта қийқиргандаёқ бир-икки шовқинли граната портлади. Ўша вақтда ўқ отилиб оёқ томонимга тегиб, жароҳатландим. Мени тез ёрдамнинг машинасига солиб олиб кетишди», — деб қўшимча қилди МХДҚнинг собиқ етакчиси.
МХДҚнинг собиқ раҳбари суҳбат тафсилотларини ошкор қилмаслик бўйича тилхатга қўл қўйиб, сўроқдан кейин соат 17:00га яқин чиққан. Куч органлари Атамбаевнинг қариндошларини ва тарафдорларини сўроқларга чақирмоқда.
Атамбаевнинг уйини штурмга олиш
Атамбаев икки кунлик қаршиликлар кўрсатишдан кейин 8-августда ҳкуматга таслим бўлган. Ҳукуматнинг маълумотига кўра, Атамбаевнинг уйини штурмга олиш вақтида 170 киши жабрланган, уларнинг ичидан 79 нафари — ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари.
Юрагига ўқ тегиб «Альфа» махсус бўлинмасининг командир ўринбосари Усонбек Ниязбеков ҳалок бўлиб, Чуй ВИИБининг етакчиси Самат Курманкулов эса бошидан жароҳат олгани боис халигача комадан чиқа олмай ётибди.
Ҳукумат Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича сўроққа уч марта келмай қўйгандан кейин уйини штурмга олишга қарор қилган. Атамбаев парламент уни даҳлсизликдан ва собиқ президент деган мақомидан ажратгандан кейин сўроққа чақирила бошлаган.