Атамбаевга коррупция бўйича айб қўйилди

590

Бишкекнинг Биринчи май туман судидан «Клооп»га хабар қилинишича, суд собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг эҳтиёт чорасини аниқлаган. У 26-августга қадар қамоқда қолади.

Унинг адвокати Сергей Слесарёв 24.kgга маълум қилишича, Атамбаевга Батукаевни ноқонуний бўшатиш бўйича ишининг асосида коррупция бўйича айб қўйилган.

«Айблов асоссиз. Мен ҳимоя қилаётган одамни гувоҳ қатори чақириб, аммо ўша бўйича сўроққа олмай қўишса у қандай қилиб асосли бўлар эди? Унга дарҳол гумон бўйича билдирув топширишди. Бу аввалдан тайёрланган сценарий. Бу харакатлар ноқонуний, чунки Алмазбек Атамбаевда, экс-президент қатори даҳлсизлик бор», — деди Слесарёв.

«АКИпресс»нинг маълумотига кўра, Атамбаев 26-августгача қамоқда қолади.

Атамбаев 8-августда ўз ихтиёри билан ҳукумат қўлига тушиб бериб, куч ходимларининг ҳамроҳлигида Қўйтошдаги уйидан кетган. Спецназчилар сувпуокагич қўлланиш орқали унинг уйини яна бир бор штурм қилган. Атамбаевнинг уйини штурмга олиш бўйича 7-августда бошланган махсус операциянинг биринчиси бесамар кетган.

8-август куни тунда Ала-Тоо майдонида ярим соат ичида 1000 нафарга яқин одам тўпланган. Уларнинг кўпчилиги журналистларга нисбатан агрессив кайфиятда бўлишган. Милиция шовқин гранаталарини қўлланиб уларни бир соатдан кейин қувиб тарқатган. Қўлга олинганганлар ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Атамбаевни тарафдорларининг милиция билан тўқнашуви юз берган икки кун давомида 90дан ортиқ киши жабрланиб, бир спецназчи ҳалок бўлган.