Кун сурати: МҲДҚнинг ходимини охирги сафарга кузатиш маросими

593
Ниязбекни охирги сафарга кузатиш маросими. Сурат: АКИпресс

Бишкекда 9-августда МҲДҚнинг Махсус тайёргарликдаги бўлинмасининг раҳбар ўринбосари Усонбек Ниязбековни охирги сафарга кузатиш маросими ўтмоқда.

Марҳумнинг маросимига президент аппаратининг раҳбари Досали Эсеналиев, вице-премьер-министр Алтинай Омурбекова ва МҲДҚнинг раҳбари Орозбек Опумбаев келган.

«Азаттык»нинг маълумотига кўра, Ниязбековга вафот этгандан кейин полковник унвони берилган. Унинг ортида тўрт фарзанди қолди.

Ниязбеков 7-августда Қўйтош қишлоғида собиқ президент Алмазбек Атамбаевни сўроққа мажбурлаб олиб келиш бўйича муваффақиятсиз ўтган махсус амалиёт вақтида ярадор бўлган. МҲДҚ Ниязбековга снайпер қуролидан ўқ теккан деб айтмоқда — ўқ унинг бронежилетини тешиб кетган. Экспертиза бу версияни тасдиқлаши ёки инкор қилиши керак.

Ҳуқуқ тартибот органлари «Одам ўлдириш» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғатишди.