Бабанов бугун Қирғизистонга қайтиб келади — депутат Казакбаев

457
Омурбек Бабанов аэропортда

«Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Руслан Казакбаев «Клооп»га билдирганидек, собиқ президентликка номзод Омурбек Бабанов Қирғизистонга 9-августда қайтиб келади.

Депутатнинг айтишича, Бабанов «Аэрофлот» авиакомпаниясининг рейси билан соат 14:30да «Манас» аэропортига қўнади.

Бабановнинг вакили собиқ президентликка номзод Москванинг «Шереметьево» аэропортида паспорт назоратидан ўтганини 24.kgга хабар қилган. «У паспорт назорат пунктидан ўтди, самолётни кутмоқда», — деди у.

МҲДҚ 8-августда агар Бабанов Қирғизистонга қайтиб келадиган бўлса қўлга олинишини билдирган. У икки жиноят иши бўйича айбланувчи бўлиб ўтмоқда — «миллатлараро низо қўзитиш» ва «ҳукуматни куч биланбосиб олишга ва оммавий тартибсизликларни тайёрлаш» айблари бўйича. Аммо иккинчи иш ҳозирча тўхтатилган.

Аввалроқ, 2019 апрельда Омурбек Бабанов Қирғизистонга қайтиб келишини хабар қилган. У қайтиб келаман деётган куни самолёт чиптасининг суратини эълон қилган. Бабановнинг тарафдорлари уни аэропортдан кутиб олишга тайёрланишган, аммо у сафарини қайта тўхтатиб қўйган.

Бабанов 2017 йилдаги президентлик сайловида ҳукумат томонидаги номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақииби бўлган. Сайловда Жээнбековдан ютқазгач сиёсатчи Қирғизистондан чиқиб кетган. Кейинчалик унинг устидан жиноят иши қўзғалган.