МҲДҚнинг етакчиси Опумбаев истеъфога кетмоқчи

492

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг етакчиси Орозбек Опумбаев истеъфога кетишни истаётганини билдирди. Бу ҳақда Опумбаев 8-августда парламентнинг тезкор йиғинида айтди.

«Менинг айбир бор, тан оламан. Барча 3,5 минг зобитларни йўлласак, балки шундай бўлмас эди [...] Улар қуролсиз бўлишган, бу уларнинг ҳавфсизлигини таъминлаган бўлар эди, ҳаммаси яхши бўлар эди», — деди Опумбаев.

Унинг айтишича, у хизматдан кетишга нияти бор бўлганини президент Сооронбай Жээнбековга билдирган.

Опумбаевнинг билдируви собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш харакати ортидан айтилди. Бу ишни МҲДҚнинг спецнази 7-август куни тунда амалга оширган. Штурм вақтида бўлимнинг зобити Усон Ниязбеков ҳалок бўлган.