Амалдор вазир ўринбосарлиги хизматини ноқонуний олганликда айбланмоқда. Бу ерда ҳукумат раҳбарининг қандай алоқаси бор?

517

Бу ҳақда қаердан маълум бўлган?

Маълумотнома экани айтилган суратни Айдана Асановна исмли фойдаланувчи тарқатган. Унинг фейсбук саҳифасида қишлоқ ҳўжалик вазири Эркинбек Чодуевга йўналтирилган танқидий фикрларни кўриш мумкин. Бундан бошқа постлар чиқарилмаган.

Пост муаллифининг айтишича, бу фармонга Чодуев ўзи қўл қўймаса ҳам, у  «буни ўринбосари Исаевга топширган. У премьер-министр Абилгазиевнинг группадоши».

Мақола эълон қилиниши вақтида «Клооп» журналистининг Эркинбек Чодуев билан ҳам, унинг ўринбосари билан ҳам уланиш харакатидан натижа чиқмади.

Улар чиндан ҳам бирга ўқишганми?

Бу ҳақда бир томонлама ишонч билан айтиб бўлмайди, аммо Абилгазиев билан Исаев бир университетни тугатишган — Скрябин номидаги қишлоқ ҳўжалик институти. Бундан ташқари, икки амалдорнинг таржимаи ҳолида ҳам бир Мындан тышкарыхил мутахассислик кўрсатилган — «агроном».

24.kg ахборот агентлиги хабар қилганидек, ҳукуматда премьер-министр Абилгазиев билан қишлоқ ҳўжалик вазирининг ўринбосари Исаевнинг алоқаси бўйича маълумотни «ўйлаб топлиган» деб аташган.

Қишлоқ ҳўжалик вазирлиги қандай реакция қилди?

Kaktus Media нашрининг маълумотига кўра, Қишлоқ ҳўжалик вазирлигида ҳозирда Беккулиева ҳақидаги маълумотни текшириб чиқувчи комиссия тузилган.

«Комиссия бу ҳужжатни текширмоқда. Текширув натижаси билан маълумотноманинг рост-ёлғонлигини, у қанчалик ҳуқуқий ва асосли экани маълум бўлади», — деб билдиришди вазирликдан.

Кейинчалик маълум бўлишича, комиссия Беккулиевадан тушунтириш олмагани сабаблан, қарор чиқармаган. У 1-августдан бошлаб меҳнат таътилида юргани маълум бўлган.