ФҲВнинг ходимларига қарши жиноят иши қўзғалди. Улар Дача-СУдаги авиаҳалокатдан кейин телефонларни ўзлаштириб олишда гумонланмоқда

541
Дача-СУда қулаган «Боинг-747», 2017 йил (иллюстратив сурат). Муаллифи: «Клооп» учун тасвирга олган Тилек Бейшенали уулу

«Азаттык» радиоси хабар қилганидек, Ички ишлар вазирлиги ФҲВнинг ходимларига қарши жиноят ишини қўзғади. Улар 2017 йили Дача-СУ қишлоғига самолёт қулаган ерлардаги мобил телефонларни ўзлаштириб олишда гумонланмоқда.

Биринчи май туман судидан «Клооп»га суд мазкур иш бўйича 31-июлда ФҲВнинг олти қутқарувчининг эҳтиёт чорасини кўрганини билдиришди.

«Уларга қўйилган айбловлар у қадар оғир эмас. Суд шу сабабли ташқарига чиқмаслик ҳақида тилзат олиш улар учун меъёрий эҳтиёт чораси деб ҳисоблади. Шунингдек булар ФҲВнинг хизматдаги ходимлари», — деб билдиришди суддан.

Аввалроқ Kaktus.media нашри ўз манбасига таяниб ФҲВнинг 22 қутқарувчисига «Лавозимни суистеъмол қилиш» ва «Терговга тўсқинлик қилиш» моддалари бўйича жиноят иши қўзғалганини хабар қилган.

Нашрнинг маълумоти бўйича, қутқарувчилар авиаавария бўлган ерда топилган телефонларни ўзлаштириб олишган. Авария Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманидаги Дача-СУ қишлоғида бўлган.

«22 қутқарувчи терговчиларнинг сўроғи вақтида авария бўлган ерга бир неча кун ўтгандан кейин келишганини тан олишган. Иш вақтида Huawei русумидаги мобил телефон топиб ўзларига олишган. Телефонларни рафиқаларига, ота-оналарига ва қариндошларига беришган», — деб Kaktus.media ўз манбасининг айтганларини келтиради.

Бош прокурор Откурбек Жамшитов апрелда «Боинга-747» юк ташувчи самолётнинг қулаши бўйича жиноят иши қайта очилганини билдирган. Самолёт 2017 йили Бишкек шаҳридан узоқ бўлмаган қишлоққа қулаган. Жамшитов тергов ўтаётганини, унинг натижаси бўйича маълумот берилишини ваъда қилган.

Расмий версия бўйича, самолёт Гонконгдан Истамбулга учиб боратёган бўлган ва Бишкекдаги «Манас» аэропортига ёқилғи тўлдиришга тўхтаган. Самолёт аэропортга етмай яқиндаги қишлоққа қулаб, 26 уйни босиб қолган. Ҳалокатдан 39 киши ҳалок бўлиб, унинг тўрт нафари экипаж аъзолари бўлган. Қирғизистон ҳукумати келирилган зарарни 186 млн сомга баҳолаган.