Amnesty Асқаровнинг ҳукмини кучида қолдириш қарорини танқид қилди

461

Amnesty International ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикри бўйича, суднинг Азимжон Асқаровнинг ҳукмини ўзгартиришдан бош тортиши «Қирғизистон ҳукуматини инсоннинг фундаментал ҳуқуқларига тўғатмаслик билан муомала қилишини» кўрсатади.

Чуй вилоят суди 30-июлда ҳуқуқ ҳимоячиси Асқаровнинг умбрбод жазо ўташ ҳукмини кучида қолдирган — у 2010 йили ўлканинг жанубидаги миллатлар ўртасидаги жанжал вақтида «оммавий тартибсизликларни уюштиришда», «миллатлараро низо қўзитишда» ҳамда «одам ўлдиришга қатнашишда» айбланган.

«Биз қайтадан Қирғизистондаги адолатсизликнинг ғалабасини кўриб турибмиз. Ҳукумат виждон маҳкуми АЗимжон Асқаровга нисбатан ўз вазифаларини халқаро ҳуқуқларга ва ўлканинг Конституциясига лойиқ бажаришига нима тўсиқ бўлмоқда? Бу саволга қисқача жавоб — бу инсон ҳуқуқларини умуман тўғатмаслик», — деб билдирди Amnestyнинг Марказий Осиё бўйича эксперти Денис Кривошеев.

Аввалроқ Amnesty ва етти бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Евроиттифоқнинг ҳавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерике Могеринига мурожаат қилишган. Улар Могеринидан Асқаровнинг ишини Қирғизистон ҳукумати билан муҳокама қилишни илтимос қилишган.

Ҳуқуқ тартибот ташкилотларининг билдирувида Асқаровнинг соғлиги ёмонлашаётганини ва уни бўшатиб, даволашга жўнатиш кераклиги айтилган. Кейинчалик Могерини Асқаровнинг иши «муҳокама босқичида» эканини билдириб, аммо сўзлашувлар ҳақида кенг маълумот очиқланмаган.

Асқаров — этник ўзбек, Қирғизистоннинг жанубидаги ҳуқуқ ҳимоячиси. У милиция тарафидан қилинган қийноқлар бўйича текширув сабаб танилган. 15 йилдан бери ўзининг «Воздух» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотини бошқариб келган.

Уни 2010 йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлараро жанжал вақтида қўлга олишган. Суд Асқаровни 2010 йилнинг охирида умбрбод озодликдан ажратгани билан ҳуқуқ ҳимоячиси қўйилган айбларни тан олмаган. У билан бирга яна саккиз киши судланган.

Асқаровнинг оқловчилари ҳуқуқ ҳимоячисига қўйилган айбларни асоссиз эканини бир неча марта айтиб чиқишган. Воқеа бўлган ерда Асқаров йўқ бўлганини гувоҳлар тасдиқлашган. Шунингдек ҳуқуқ ҳимоячисини қийноққа олинганини ва текширув ишлари процессуал қоидаларнинг жиддий бузулиши билан ўтаётганини унинг адвокатлари билдирган.