ИИВ Батукаевнинг иши бўйича Атамбаевнинг ёзма кўрсатмаларини қабул қилишдан бош тортди

398

Собиқ президентнинг маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаева хабар қилишича, Алмазбек Атамбаев терговчиларга тергов сирини ёдда тутиб, уни очиқ эълон қилмасдан саволларига ёзма шаклда жавоб беришни таклиф қилган. Аммо ИИВнинг тергов хизматидан бундай таклифни бош тортишган.

«Қирғизистоннинг собиқ президентининг вакили ИИВнинг терговчиларига бизнинг таклифни кўришга қайтишни таклиф қилмоқда. Чунки улар бош тортиш билан ИИВни Батукаевнинг иши бўйича тергов учун керакли маълумотни олишга муҳтожлиги йўқлигини кўрсатишмоқда», — деб ёзган Жолдубаева.

ИИВ Алмазбек Атамбаевни сўроққа уч бора чақирган, аммо собиқ президент ҳукумат ҳуқуқ майдонига қайтмагунча терговчилар билан учрашувга бормаслигини билдирган.

Президент Сооронбай Жээнбеков Атамбаевни сўроққа чақирувларни «қонун меъёридаги кўриниш» деб атаб, унинг иши қонун доирасида кўрилиши кераклигини билдирган.

«Ким бўлишидан қатъий назар — собиқ президентми, амалдорми, харбий ходимми ёки оддий хизматчими — қонун ҳаммага бирдек бўлиб, ҳар биримиз унга бош эгишимиз керак. Шундагина мамлакат ривожланади. Атамбаевнинг иши ҳам Қирғизистон қонунлари асосида хал қилиниши зарур», — деб билдирган Жээнбеков.

Терговчилар Атамбаевни сўроққа парламент уни экс-президент мақомидан, даҳлсизликдан ва бошқа имтиёзлардан ажратгандан кейин чиқара бошлаган. Атамбаевни ҳуқуқий иммунитетдан ажратиш учун Азиз Батукаевнинг 2013 йили ноқонуний бўшатилиб кетиши ягона сабаб бўлган.

Атамбаевни экс-президентлик мақомидан ажратиш унинг Жээнбеков билан 2018 йили мартда бошланган аразлашувининг оқибати бўлиб қолган. Ўша вақтда Атамбаев ворисини коррупция билан самарасиз курашмоқда деб айблаб, сиёсатга қайтаётганини билдирган.