Парламентнинг депутати Искендер Матраимов «Азия-Ньюс» газетасига интервью бериб, оиласи, бизнеси, собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан муомаласи ва ҳозирги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков билан алоқаси ҳақида айтиб берди «Клооп» бу интервьюнинг қисқача турини таклиф қилади.
Яширилган 24 млн сомлик солиқлар ҳақида
Қирғизистонда солиқ хизмати ҳар бир компанияни йил сайин текширади — уларнинг энг йириги 2008 йиллардан кейин даврга тўғри келган. Бизнинг компанияларни ҳам биринчи марта текширишгани йўқ, биз солиқларни ҳар доим тўлаб юрамиз ва солиқ тўлашдан ҳеч кимимиз қочмаганмиз. Биз финанс полициясининг текширувини судга бериб, хулосани талашсак ҳам бўлар эди, аммо йиллаб судлашиб юрмай, тўкиб қўйиб тинч яшашга қарор қилдик. Кейин айрим солиқларнинг формасини алмаштиришганда шундай маблағ [24 млн сом] чиқиб келди.
[Финполнинг] текширувининг натидаларини баҳслашсак ҳам бўларди, аммо вақтни ўйладик. Энди бу пул [24 млн сом] бировга кетгани йўқ-ку, ғазнага тушади. Ҳозир савол финполгагина эмас, барча томонга бор. Нима учун бизнинггина оиланинг бизнеси, мулки текширилади? Қирғизистонда ёлғиз биз бизнес қилиб, ёки бизгина давлат хизматида ишладикми? 1,5 йилдан бери текширув, полициячилар текширавериб титиб юборишди. Йилнинг бошидан бери текширувдан бош чиқмайди. Текширувлар бўлганда [бизнинг] иш ҳам тўхтаб қолади. Шу сабабдан финпол айтган пулни тўладик. Бизнинг яширадиган, қўрқадиган ҳеч нарсамиз йўқ.Финполни текширувининг чўзилиб кетган муддати ҳақида
Бир томондан финанс полициясини ҳам тўғри тушунса бўлади, пухта, синчиклаб текшириши керак. Айни вақтда экспертиза, анализ, солиштириб текшириш деб бизни қийнаб юборишди. Бу ишнинг бари ҳозир сиёсатлашиб кетган. Укам Райимни 2017 йили 23-ноябрда ишдан олгандан кейин, эртасигаёқ текшира бошлаган. Бунинг сабабини биргина Алмазбек Атамбаев билади. Мен шундай таҳлил қилган бўлардим: 2015 йилги сайловда биз [КСДП] партиямизгаа 45 минг овоз олиб беришга хисса қўшдик, 2017 йили эса [президент сайловида] бизнинг тарғиботчилар 100 мингдан ортиқ овоз олишга ҳисса қўшган.
Президент сайловидан кейин атайлаб сценарий тайёрланган. Чунки, Атамбаевнинг кўп режалари бўлган, тезкор сайлов деймизми, бошқа сайлов деймизми, ёки 2020 йилгими [парламент сайлови], ўша яширин сценарийнинг қурбони бўлдик. Матраимовлар ҳеч ёмон фикрда эмасмиз, партия деса жон куйдириб ишлайверганмиз. Бошқа режалари бўлган Атамбаевларга кейин керак бўлмай қолганга ўхшаймиз.
Бизнес, Атамбаев ва унинг маслаҳатчилари ҳақида
Оиламнинг бизнеси савдо-сотиққа боғлиқ, бизда савдо тармоқлари бор. Ўшдаги «Народный»ни укамники [Райимбекники] қатори айтишар экан, аммо у менинг оиламники. Банклардан йирик кредитлар олиб, тадбиркорлар билан гаплашиб очганмиз.
Райимбек давлат хизматида ишлагани учун, барча бизнесини ишончли бошқарувчига ўтказиб берган [Русланга, Тилекка ёки Исломга]. Асосан ўша укам бизесни қарайди, ишлатади. Кимимизнинг қандай бизнесларимиз бор эканини декларациялардан, финанс полицияси эълон қилган маълумотлардан билсангизлар бўлади.
Президент сайловигача тинч ишлаган, бизнесини қилган, давлатга зиёнсиз хизмат қилган оила эдик.
Жээнбековнинг инаугурациясига оз қолганда Атамбаев Сапар Исаковга укамни «ишдан ол» дейди. Ўша вақтда укам касалхонада ётган эди, уни қидириб тополмай кейин йўқ моддани ўйлаб топиб ишдан олишган. Кейин [Райимбек] принцип учун судга бериб, ноқонуний ишдан олинганини исботлади. Мен Исақов билан учрашиб, «нима сабаб бўлди?» десам, «шу киши шундай деб айтди» деди. У шунингдек менга «[Атамбаев билан] учрашув уюштириб берайин» деган.
Райимни ишдан олиш, ОАВлари орқали қоралаш — бу бошланишигина. Хали Атамбаевнинг жамоаси яна кўп фитналар қилади.
Кейинчалик Фарид Ниязов билан учрашдим. У ҳам Атамбаев билан учрашув уюштирайин деб қўйиб, умуман йўқ бўлиб кетган.
[Ниязов] ўзи 2015 йилдан бошлаб Атамбаевга яқинлаштирмаслик харакатини қилиб юрган Президент инаугурациясидан олдин, Икрам Илмиянов ҳам телефон қилиб, «Фарид билан учраша оласизми?» дейди. Рози бўлиб у билан кўришдим. Ниязов «инаугурацияга бормай қўйсангиз яхши бўлар эди, Атамбаевнинг ёмон феъли тутиб қолибди, сизни кўриб одатдагидек публикага ёмон гап айтиб қўймасин» деди.Райимбек Матраимов ҳақида
Бизни оиланинг гуллаган даври 2000 йилларга тўғри келди, аммо унгача 15 йилга яқин унга асос сола бошлаганмиз. Саккиз ака-укамиз, куч-қувватга тўлиб турган давримиз, Советлар союзи тарқагандан кейин 90-йилларга тўғри келди. Мен давлат хизматида ишлар эдим, укаларим қўлда ғишт қуйиб сотишар эди. Раҳматлик отам чорва хўжалигида ишларди. Кичкиналигимиздан тўрпоқ, буқаларни боқиб, шу билан илк капитални қилдик. Укам Райим ўшандаёқ фарқланиб турар эди. Биз биттадан буқа боқсак, у икки-учдан буқани боқишга эришарди. Масалан, ғишт қуйишдан қочсак, у салқинни кутиб, кечаси билан ухламай ишларди. Кейин мой сотдик, темир сотдик, пахта, тамаки сотдик.
Укам Райимбек ҳам, мен ҳам, ака-укаларим ҳам Худога шукур, қўлимизда бор. Баъзан Райимбек — Қирғизистондаги энг бой одам дейишса, бизнинг миллиардерлар кулишса керак. Улар кимнинг қандай бизнеслари борлиги билишади-да.
Райимбек икки йилдан бери суднинг [ўзининг хизматдан олиниш иши бўйича] қарорини ва финполнинг натижасини кутиб, ҳеч қаерга бормай ўтирди. Ҳозир унинг давлат хизматига борадиган кайфияти йўқ. Туркиядаги бир йирик холдингларнинг бирига вице-президентлик ўрнига таклиф тушган. Балки у таклифни қабул қилар.
Қариндошлари, яқинлари ОАВларда ўзи ҳақида чиққан мақолаларга қандай реакция қилади?
Кўпчилик мени юмшоқ одам сифатида билади, ростдан ҳам шундайман. Аввалига жуда оғир қабул қилиб, нима учун журналистлар бир нарсани текширмай туриб биров айтган сўзни ёзишади деб қийналиб юрдим. Халқнинг кўпи ҳозир Матраимовлар мавзуси Алмазбек Атамбаевнинг президентга қарши қўлланаётган қоралови эканини тушуниб қолди. Халқ Атамбаевнинг қоролови билан ҳақиқатни ажрата бошлади.
Исақовнинг божхона тўловлари Райимбек ишдан олинганда дарров кўтарила бошлади деган билдируви — бу Кубаничбек Кулматов иккисининг шоуси. Бу ҳақда божхонани билмаган биров, ёки сиёсатчи ёки популист айтса майли. Аммо Кулматов укам билан [божхона хизматида] уч-тўрт йил бирга ишлаган. Жануб божхона бошқармасига уни Кулматов ўзи қўйган.
Жээнбеков билан муносабати ҳақида
Сооронбай Шарипович билан 20 йил давлат хизматида ишладик, аммо муомаламиз ҳеч қачон яқин бўлмаган. Хурматимиз, сиёсий қарашларимиз мос келади. Ҳозирда Матраимовлар Жээнбековни ҳукуматининг давридагина хизматда тургандек фикр пайдо қилишмоқда, аммо бундай эмас.
36 йилдан ортиқ давлат хизматидаман, укам Райимбек яна кўп вақт хизматда бўлган. Укам Тилек 2012 йилдан бошлаб [Қорасув туманида] ҳоким бўлиб ишлайди, яна бир укам [Ислам Матраимов] 15 йил аввал финполицияга кирган. Буни билганлар қандай қилиб Матраимовлар Жээнбековнинг даврида юқорилаган деб айта олишади?