Қирғизистонликлар божхона хизматини «энг коррупциялашган» деб аташди. Хизмат бунга рози эмас

443
«Азаттык»нинг видеосидан олинган скриншот / Касим Рахманкулов / RFE / RL

Нима бўлди?

Миллий статистика комитети июлда Қирғизистоннинг яшовчилари қайси давлат органини энг   коррупциялашган деб ҳисоблашлари бўйича сўровнома натижасини эълон қилди. Тадқиқот 2019 йилнинг биринчи ярмида ўтказилиб, унга 3,6 мингдан ортиқ киши қатнашган.

Рейтинг -100 дан 100га қадар баллар бўйича тузилган. Натижа қанчалик юқори бўлса, коррупциянинг даражаси шуналик паст. Бу сўровномадан ўтганларнинг фикрига кўра. Натижада «энг коррупциялашган» деб давлат органи қатори 18,7 балл олган божхона хизмати аталди.

Шунингдек сўровномада қатнашганлар орасидан Бишкек турғунлари деярлик барча давлат органларига салбий баҳо беришган. Айни вақтда ҳудудларнинг яшовчилари амалдорларнинг ишига кўпинча ижобий баҳо беришган.

Бизнинг ишимизни биргина тадбирокрлар тасаввур қила олишади — божхона хизмати

Давлат божхона хизмати 25-июлда билдирув тарқатиб, унда тадқиқот натижасига қўшилмаслигини хабар қилган. Муассасадагилар натижа сўровномага қатнашганларнинг турли давлат органлари кўрсатган хизматларда дуч келган шахсий тажрибаларига таяниб чиқарилган деб ҳисоблашади.

«Аҳолининг маълум бир қисмигина бизнес процессларга қатнашиб, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланади ҳамда Қирғизистон божхона хизмати кўрсатган хизматлар ҳақида билади, демак, мазкур аудиториягина кўрсатилган хизматлар сифатига холис баҳо бера олади», — деб билдиришди божхона хизматидан.

Идора далил қатори 2018 йили божхона хизматларини фойдаланган одамлар орасида ўтказилган аноним сўровнома натижасини келтиради. Бунинг учун муассаса 321 кишининг фикрини олган, аммо сўровномада қандай методология қўлланилгани номаълум.

«Ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари кўрсатганидек, умумий олганда божхона хизматининг фаолиятини ижобий деб баҳаоланади [...] Статистик маълумотларга кўра, респондентларнинг 83,5 фоизи божхонанинг фаолиятидан қаноатланган», — деб айтилади божхона хизматининг мактубида.

Қирғизистоннинг бош прокурори Откурбек Жамшитов апрелда энг коррупциялашган давлат органларини атаган. Уларнинг ичида Ички ишлар вазирлиги, Транспорт ва йўллар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Таълим ва илм вазирлиги, шунингдек Давлат экотехинспекция ҳамда солиқ хизмати бўлган.

У ўзи бошқарган Бош прокуратура ва божхона хизмати бу рўйхатга тушмаган.

Бу нима учун муҳим?

Коррупцияга қарши курашиш президент Сооронбай Жээнбековнинг ишидаги энг асосий йўналишларнинг бири бўлиб ҳисобланади. У ўз сўзида бу ҳақда кўп айтади.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати (финпол) январь ойида унинг топширмаси бўйича Божхона хизматининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг мулкини текшира бошлаган. Матраимовларнинг оиласи Қирғизистондаги энг бой ва энг таъсирли деб ҳисобланади.

Молия полицияси Матраимовларнинг мулкини олти ойдан ортиқ вақт текширмоқда. Кейинчалик парламентнинг депутат ва Райимбек Матраимовнинг акаси текширув тергочилар уларнинг оила аъзоларининг барини мулкини текшираётгани учун чўзилганини билдирган.

Финпол 24-июлда Райимбек Матраимов билан боғлиқ компаниялар 24 млн сомлик солиқ тўламаганини хабар қилган.

Май ойида «Азаттык»нинг журналистлари Қирғизистондан чиқарилган 700 млн долларга Матраимовларнинг эҳтимолий алоқаси ҳамда уларнинг хайрия фондига пулларнинг кўтарилиши бўйича текширув эълон қилишган.

Муаллифлар: Махабат Жакыпова, Савия Хасанова