Кун пости: Нима учун дизайнер Тарасенко МҲДҚнинг сўроғига бормади?

442

Дизайнер Никита Тарасенко Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МҲДҚ) сўроғига 26-июль куни эрта билан келиши керак эди, аммо у ўша куни ўзининг фейсбук саҳифасига ухлаб қолиб боролмаганини ёзган.

«Мен ростдан ҳам ухлаб қолибман. МҲДҚдан менга ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ, энди янги чақирув қоғозини кутяпман», — деб тушунтирди «Клооп»га Тарасенко.

МҲДҚ дизайнернинг сўроққа келмаганига жавоб қилиб, Тарасенкони сўроққа қайта чақириш керакми ё йўқми буни уларнинг Тергов бош бошқармаси хал қилади деб билдирди. Аммо муассаса сўроққа иккинчи марта чақириш бўйича қарорни қачон чиқаришини ойдинлаштирмади.

Тарасенко аввалроқ унинг МҲДҚга чақирилиши ижтимоий тармоқда эълон қилинган нуфузли сиёсатчиларнинг коллажи билан боғлиқ деб билдирган.

Коллажга у президент Сооронбай Жээнбеков ва унинг укаси ҳамда парламентнинг депутати Асилбек Жээнбековни жойлаштириб, уларнинг ўртасида Божхона хизматининг раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимовни ҳам қўшган. Дизайнер ўзининг постини «Ўшдаги уюшган жиноий гуруҳ» деб атаган.

«“Ўшликлар” оддий фуқароларни бир қатор тўнашлар сабаб танилишган. Терговчиларнинг фикрича, уларнинг ҳисобида камида ўмарилган 700 млн доллар бор», — деб ёзган Тарасенко.

Дизайнер ҳуқуқ тартибот органларининг сўроғига биринчи марта чақирилаётгани йўқ — 2018 йилнинг октябрида у президент Сооронбай Жээнбеков ҳақидаги мемлар сабабли Бош прокуратурада бир ярим соат ўтказган.