Депутатлар дарахтларни қийишдан ҳимоя қилиш бўйича қонун тайёрламоқда  — мамлакатдаги ҳар бир дарахтни рўйхатга олиш таклиф қилинмоқда

420

Таклиф қилинаётган қонун лойиҳасининг ташаббусчиси «Ата Мекен» фракциясининг депутати Айсулуу Мамашева бўлган. Қонун лойиҳаси устида у билан бирга фракциядаги бошқа ҳамкасблари ҳам ишлаётганини «Клооп»га берган интервьюсида билдирди.

Агар парламент депутатлари қонунни қабул қилишча, у ҳолда ўлкада ҳар бир дарахт рўйхатга олинади. Депутат бу чоралар дарахтларнинг ялпи қийилишига қарши курашишда ёрдам беради деб ишонади.

«Рўйхатга олинмаса, унда дарахтларни қирққанлик учун ҳеч нарса қаралмайди. Қачонгина ҳар бир дарахт рўйхатга олинсагина ҳар бир дарахт учун талаб қилиш мумкин бўлади», — деб тушунтирди Мамашева.

Унинг айтишича, ҳозирги вақтда Қирғизистоннинг амалдаги қонунларида яшил дов-дарахтларни ҳимоя қилиш кўзда тутилмаган. «Янги йўлларни қуришаётганда қандай дарахтларни кесишмади дейсиз? Биз қонун лойиҳаси орқали бу муаммони хал қилайлик дедик», — деб қўшимча қилди у.

Шунингдек, қонун лойиҳасида усуллар ҳам ёзилади ҳамда бу усуллар бўйича ҳар бир қирқилган дарахт учун бадал аниқланади.

«Ҳар бир янги иморатнинг яқин ҳудудининг 20%дан кам бўлмаган ерига дов-дарахтлар экилиши кераган дуган тушунчани киргизяпмиз. Масалан, агар “Азия Молл” ҳудудининг 20%га [дарахт] экилса, у ҳолда у ерда гулзор бўлар эди», — деди депутат.

Бадалларни аниқлаш бўйича усулларни «Инициатива Арча» ташкилотининг экофаоллари ишлаб чиқмоқда. Уларнинг маълумоти бўйича, ҳар бир қирқилган дарахт учун шаҳарга компенсация тўланади — ўртача ҳисоб билан 6,5 минг сом. Бу маблағлар шаҳарнинг кейинги кўкаламзорлаштириш ишига сарфланади.

Фаолларнинг айтишича, ҳозирги компенсация келтирилган чиқимни оқламайди, чунки кўчат ўртача ҳисоб билан 9,5 минг сом туради.

«Инициатива Арча» ташкилотининг ҳисоби бўйича, қийилган ҳар бир катта дарахтнинг ўрнини тўлдириш учун 200дан ортиқ кўчат экиш керак.

Бишкекнинг турғунлари шаҳар йўлларини кенгайтириш ва қуриш мақсадида дарахтларни ялпи қийгани учун ҳукуматни бир неча бор танқид қилишган. 2017 йили 3 мингга яқин дарахт қирқилиб, 10 мингдан ортиқ кўчат экилган.