Қирғизистоннинг чегара хизмати қирғиз-тожик чегарасидаги вазият кескинлашиб кетганини билдирди. Бу халқ орасида тушунтириш ишларини олиб бораётганда бўлган.
«[…]тожик тарафдан Қирғизистон фуқаролари тарафига икки ўқ отилган. Оқибатда чегара хизматининг харбий ходими ярадор бўлган», — деб билдиришди муассасанинг матбуот хизматидан.
Шунингдек Тожикистоннинг чегарага яқин туманининг турғунлари Исфара — Баткен йўлини ёпишгани ҳам билдирилди.
«[Тожикистон фуқаролари] Исфара — Баткен йўлини бир нечф тарафдан тошлар билан тўсишди. Йўлни тушга яқин ёпишган. Ҳозирча тиқин йўқ. Тошларни қачон олишади номаълум. Исфара — Ворух йўлидаги харакат тўхтатилган», — деб тушунтиришди чегара хизматидан.
Бир неча соат аввл хизмати Баткен вилоятининг Оқ-Сой қишлоғидаги вазият «нисбатан барқарор» бўлганини хабар қилган.
Воқеа жойида чегара хизматининг етакчиси Уларбек Шаршиев, ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиев ҳамда вице-премьер-министр Жениш Раззаков бўлмоқда.
Чегара хизмати бўлимларининг иши кучатилган тартибга ўтказилган.
Қирғиз-тожик чегарасида чиққан низо
Қирғизистон чегара хизмати билдиришича, Оқ-Сой қишлоғининг турғунлари ва Тожикистоннинг Ворух анклавининг яшовчилари 22-июлда соат 17:20лар чамасида ёмонлашиб, ов милтиғидан ўқ отилган. Натижада Исфара — Ворух йўли ёпилган.
«Жанжал Ворух турғунларининг қишлоқ кираверишида байроқ ўрнатгани сабаб бўлган. Оқ-Сой яшовчилари бунга қарши чиқишиб, жанжал чиқиб кетган. Натижада тарафларнинг бири ов қуролидан ўқ чиқарган», — деб билдиришган чегара хизматидан.
Маълумотга кўра низо сабаб 15 қирғизистонлик ярадор бўлиб, жабрланувчиларнинг 12 нафарига ўқ теккан.
Тожик тарафнинг версияси бўйича, Оқ-Сой қишлоғининг турғунлари «байроқнинг ўрнатилишиа қарши чиқишиб, ўзбилармонлик билан ер қазиб “Оқ-Сой” ёзувини ва ўз давлатининг байроғини» ўрнатишган.
«Қирғизистон фуқаролари бу ишни Тожикистон ҳудудида қилгани сабаб, бунга Ворухнинг яшовчилари қарши чиқишган. Натижада икки ўлканинг турғунлари орасида низо чиққан», — деб айтилади маълумотда.
Тожикистоннинг «Озоди» нашри қирғиз тарафдан чиқарилган ўқдан 52 ёшдаги ўқитувчи вафот этиб, ўн киши ярадор бўлишганини ёзиб чиқди. Мазкур маълумотни нашрга Тожикистоннинг ИИВи билдирган.