Атамбаевнинг юристи: У Батукаевнинг иши бўйича тергов саволларига ОАВлар орқали жавоб беришга тайёр

410
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ўзининг Қўй-Тошдаги уйида. Сурат: Гулжан Турдубаева / RFE / RL

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича терговчиларнинг саволларига оммавий ахборот воситалари орқали жавоб беришга тайёр. Бу ҳақда атамбаевнинг юристи Сергей Слесарёв билдирди.

«Алмазбек Шаршенович ёзма турда берилган саволларга жавоб беришга тайёр [...] Бу Атамбаевнинг халқ олдидаги баёноти асносидаги жавоблар бўлади, аммо тергов шаклида эмас, аниқроғи қонун бузарликсиз», — деб айтилади адвокатнинг билдирувида.

Собиқ президент ИИВнинг терговга чақирувларини уч марта беэътибор қолдирган. Парламент уни экс-президент мақомидан ҳам даҳлсизликдан ажратгандан кейин унга терговга чақирув қоғозлари кела бошлаган.

Атамбаевни ҳуқуқий иммунитетдан ажратиш сабабларидан бири — унинг Азиз Батукаевни 2013 йили ноқонуний бўшатилишида айбланганлиги бўлган. Қирғизистон ҳукумати бу ишнинг текширилишини 2019 йилнинг баҳорида қайта бошлаган. Мазкур иш бўйича шифокорлар ва собиқ амалдорлар қўлга олинган. Уларнинг орасида собиқ бош прокурор Аида Салянова ҳам бор.

Бунинг бари Атамбаев билан ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчилик ортидан бўлмоқда.