Спикер Жумабеков турмуш ўртоғининг бизнесини уч йил давомида солиқ хизматидан яширган — Politmer.kg

411

Politmer.kg нашрининг журналистлари парламентнинг спикери Дастан Жумабековни ўзининг ва рафиқасининг бизнесини уч йил давомида солиқ хизматидан яширган деб айтишган.

Жумабеков 2015-2017 йиллардаги солиқ декларациясида ўзининг ҳар йиллик ҳусусий даромадинигина кўрсатиб келган. Бу сумма 700 минг сомдан бир оз ортиқ бўлган, аммо у бу декларацияларда қариндошларининг даромадларини кўрсатмаган.

Спикернинг хотини нималарга эгалик қилади?

Адлия вазирлигининг маълумоти бўйича, спикернинг хотини Алина Кушубекова «Ал-Био Фарм» компаниясининг асосчиларидан бири ва директори бўлиб ҳисобланади. Бу фирма дориларни сотиш билан шуғулланади.

2018 йили «Ал-Био Фарм» компанияси солиқ ва бошқа тўловлар қатори 93 минг сом тўлаган. Бундан ташқари, компанияга Бишкекдаги икки дорихона омборлари тегишли.

Лекин Жумабеков ўзи 3-июлда бўлиб ўтган матбуот йиғини вақтида унинг турмуш ўртоғи «Ал-Био Фарм» компаниясида бошқа ишламаслигини билдирган. Бироқ юридика бўйича, Кушубекова халигача компания асосчиларидан бири ҳамда директор қатори кўрсатилган.

«Дастан Жумабековни турмуш ўртоғининг бизнеси декларацияда кўрсатилмаган, аммо у яқин кишиси бўлиб ҳисобланади. Бу бизнес уч йилдан бери ишлаб келмоқда. Афсуски, давлат ходимларининг кўпчилиги қонун меъёрларини сақламай тадбиркорлик қилиб келишади. Бу нотўғри ҳолат», — деб ёзган журналист Наргиза Нанакеева.

Адлия вазирлигининг базасидаги маълумотлар бўйича, Жумабеков «Артисбек Ата балдари» қишлоқ ҳўжалик кооперативини асосчиларидан бири ва директори бўлиб ҳисобланади. Аммо маълумот базасида солиқ тўловчининг идентификация солиқ номери йўқ бўлгани сабабдан, спикернинг компанияси қанча солиқ тўлагани ёки халигача тўлаб, тўламагани журналистларга номаълум.

Спикернинг матбуот котиби Элвира Темир қизи Жумабековнинг солиқни яширганлик эҳтимоли тўғрисидаги маълумот бўйича «Клооп»га изоҳ бера олгани йўқ.

Президент Сооронбай Жээнбековнинг келиши билан давлат ходимлари ва депутатларнинг декларацияларини текшириш бўйича кампаниянинг бошланиши ҳақида баёнот тарқаган. Текширув 2018 йилнинг ёзида бошланган. Солиқ хизматидан агар улар декларацияларда мос келмасликларни топишса, бу маълумотларни прокуратурага ўтказиб берилишини маълум қилишган.