Kaktus.Media нашри 11-июлда ҳуқуқ тартибот органларидаги ўз манбаларига таяниб Чуй вилоятидаги Восточний қишлоғида тўрт турғуннинг иштирокида муштлашув бўлганини ёзиб чиқди.
Журналистларнинг маълумотига кўра, воқеа бўлган ерга Чуй вилоятининг, Кемин ва Тўқмоқ туманларининг ИИБидан милиционерлар чиқиб кетишган. Нашр воқеа шоҳидларига таяниб қўшни жойлашган Искра қишлоғидаги одамларнинг тўпланганини маълум қилган.
Дастлабки маълумотлар бўйича, қишлоқда тўрт киши муштлашиб кетган. Чуй ВИИБининг матбуот хизмати жанжал сув оқибатида чиққанини «Клооп»га билдирди.
«Бир фуқаро ҳовлисини ичимлик суви билан суғораётганда унинг қўшниси бундай қилмасликни талаб қилади. Уларнинг ўртасида айтишув юзага чиқиб, муштлашувга айланиб кетган», — деб айтишди милициядан.
Ҳуқуқ тартибот органларидан Искра қишлоғида аҳолининг тўплангани бўйича маълумот инкор қилинди.
Искра қишлоқ ҳукуматининг етакчиси Руслан Болбаев Восточний қишлоғида вазият тинч бўлганини «Турмуш» нашрига билдирди.
Муштлашув оқибатидан 66 ёшдаги маҳаллий фуқаро билан унинг ўғли ҳамда ажратишга харакат қилган гувоҳ жабрланган. Милиция мазкур фактни Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестирига расмийлаштирди.
Милиция тергов натижасида икки кишини қамоққа олди. Улардан бири изоляторга киргизилиб, иккинчиси касалхонада қоравул назоратида ётибди.