ФҲВнинг матбуот хизмати маълум қилишича, 4-июлда қутқарувчилар Чуй вилоятининг мухтор вакилининг аппарат раҳбари Молдакун Абдилдаевни набирасининг жасадини топишган.
Икки кун аввал Абдилдаев билан уни ҳайдовчисининг жасадлари топилган. Дарёга тушиб кетган машинада Абдилдаевнинг ўғли ва турмуш ўртоғи бор эди деган маълумот сабабли қидирув ишлари яна давом этмоқда.
30-июнда Абдилдаевнинг қизи Индира билдиришича, отаси ва онаси, уларнинг набираси ҳамда акаси бўлиб Суусамир водийсига қараб чиқиб кетишиб, аммо кўп ўтмай алоқага чиқмай қолишган.
Аварияга гувоҳ бўлганларнинг айтишича, ҳайдовчи автомобилни бошқара олмай тоққа урилиб, шундан кейин машина дарёга қулаб кетган.