Бишкекда калтакланган чет эл фуқароси касалхонада вафот этди

470

Нигериянинг фуқароси Тижжани Али Абубакирнинг вафот этгани ҳақида 5-июль куни эрта билан маълум бўлди. Унинг ортида икки фарзанди қолди.

«Ҳа, афсуски вафот этди. [Аҳволи] жуда оғир эди», — деб билдирди «Клооп»га Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова.

Номаълум шахс нигерияликни 2-июлда Бишкекнинг марказидаги ЦУМнинг ёнида калтаклаб кетган. У зарба оқибатида йиқилганда боши ерга урилиб, ҳушини йўқотган. Воқеа бўлган ерга келган тез ёрдам гуруҳи уни Республика миллий госпиталининг жонлантириш бўлимига етказилган. Кейинчалик шифокорлар жабрланувчи комада эканини билдиришиб, унинг аҳволи «оғир» деб баҳолашган.

Милиция чет элликни калтаклашда гумонланган одамни 3-июль куни кечда қўлга олган. Бунгача премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев айбдорларни тез орада топишни топширган эди.