«Бишкекда митингларни кераги йўқ. Мэр ҳокимиятларга аҳолини норозилик акцияларига чиқмасликка чақиришни топширди

474
Алмазбек Атамбаев ҚСДПнинг митингларида. Сурат: Александра Титова

Бишкек шаҳрининг мэри Азиз Суракматов туман маъмуриятларига маҳаллий ҳудудий бошқармаликлар, квартал комитетлар билан биргаликда халқни митингга чиқмасликка чақиришни топширди.

«Қандай сиёсий воқеалар бўлаётганини кўряпсизларми? Шу сабабдан, меҳнат жамаотларида, улар сиёсатга аралашмай хўжалик масалалари устида ишлаши учун тушунтириш ишларини ўтказиш зарур. Бишкек шаҳрида барқарорлик керак экани ҳақида халқ билан сўзлашувлар ўтказиш керак, Бишкекда митингларни кераги йўқ», — деди Суракматов.

Бу баёнот собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари Бишкекка яқин бўлган Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳида тўпланаётган бир вақтда айтилди.

Тарафдорларнинг тўпланишига Атамбаевнинг даҳлсизликдан васобиқ президент мақомидан ажратилиши сабаб бўлган. Атамбаев ўзи Сооронбай Жээнбековни президентлигининг легитимлигини тан олмайди, аммо айнан ўзи давомчиси Қирғизистоннинг президенти бўлиши учун кўп куч сарфлаган.

Атамбаев 3-июль куни «Медиафорум»нинг олдига «эски элитага» қарши тинчлик митингини ўтказишни режалаштирмоқда.