Суд тизимининг собиқ куратори Арабаев Атамбаевнинг рафиқасига қарши кўрсатма берди

402

КТРК давлат телеканали 2-июлда махсус репортаж чиқариб, унда президент аппаратининг суд ислоҳоти ва қонунийлик бўлимининг собиқ раҳбари Манас Арабаев Раиса Атамбаевага қарши кўрсатма берган. Раиса Атамбаева — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг турмуш ўртоғи.

Арабаевнинг айтишича, 2016 йили «БЛС» қурулиш фирмасининг иши бўйича суд текшируви ортидан Раиса Атамбаева «қатъият»билан, «бир нече марта» учрашув бўйича илтимос қилган.

«Учрашувлардан бирида унинг фарзанди Раси бўлган. Улар иккинчи инстанциядаги судда суд ишининг қарорига ёрдам беришни илтимос қилишган. У [Атамбаева] [“БЛС” фирмасининг] ишини хал қилишга алоқадор нуфузли одамларни қабул қилиш бўйича қатъий шаклда сўраб, СМС ёзган», — деди Арабаев.

У Атамбаевнинг рафиқаси «судья Жаркеевага аралашмасликни илтимос қилганини» қўшимча қилди. 24.kg нашрининг маълумоти бўйича, гап Бишкекнинг Свердлов туман судининг собиқ етакчиси Эльвира Жаркеева ҳақида бўлмоқда.

Арабаевнинг айтишича, «Раиса Атамбаевадан қутулиш учун» айрим топшириқлар МҲДҚнинг Алмаз Мааткасимов исмли ходимига берилган. Аммо қандай топшириқлар ҳақида гап бўлаётгани сюжетда мавҳум.

«Учрашувлар мажбурий ўтганини алоҳида таъкидлашни истайман. Улар Атамбаевнинг рафиқаси тарафидан жўнатилган СМСлар билан давом этиб турган», — деб билдирди Арабаев.

У охирги учрашувда Бектурсун Айталиев исмли шахс таҳдид қилганини айтди. Сюжет муаллифлари эса Айталиев Раиса Атамбаеванинг қариндоши деб ишонтиришмоқда.

Бундан ташқари, теледастурнинг муаллифлари собиқ президентнинг рафиқачи судларнинг фаолиятига таъсир кўрсатган деб айтишмоқда. Бунинг оқибатида хитойлик сармоядорлар Бишкекда қурган кўп қаватли уйини судда ютқазиб, эгалик ҳуқуқидан ажраб қолишган дейди журналистлар.

МҲДҚ Манас Арабаевни 2-июнда қамоққа олган. Тергов уни «лавозимни суистеъмол қилиш»га алоқадор бўлганини аниқлаган. Натижада «чет эллик сармоядорларнинг объектларини рейдерлик йўли билан босиб олиш» юз берган дейди муассаса.

Арабаев Алмазбек Атамбаевнинг президентлик даврида суд реормасига масъул бўлган. Ўшандаёқ уни судьяларга босим ўтказишда айблай бошлашган.