Воқеа 10-июнда бўлган. Талас шаҳрининг мэри Айдар Жусупбеков маҳаллий аҳолининг шикоятлари сабабли Оторбаев кўчасига келган. Аҳоли улар яшаган районда кўмирнинг ноқонуний сотилаётганидан шикоят қилган.
Шаҳар етакчиси сотувчилардан кўмир сотишни тўхтатишни талаб қилган, аммо сотувчилар бош тортишган.
«Мен боргандан кейин кўмирнинг Муктар исмли эгаси гапга кирмай, қўлига тош олиб мени уришга харакат қилди. У тош ирғитгандан менга эмас, менинг машинамга тегди. Машинамнинг ойнаги синиб қолди. Мен икки томонга қарагунча билдирмай мушти билан урди. [...] Соғлигимга ҳеч қандай зарар келтиргани йўқ. Аммо халқнинг кўз ўнгида шундай харакат қилган маънавий томондан мен учун оғир бўлди», — деб келтиради Жусупбековнинг айтганларини «Турмуш» нашри.
Мэрнинг айтишича, кўмир сотувчиларга савдо қилиш учун 30 сотух ер бўлиб берилган, аммо улар 100 тонна кўмирни бошқа ерга изнсиз тўкиб олишган.
Мэрга қўл кўтарган киши изоляторга киргизилган, аммо кейин суд уни ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги тилхат билан қўйиб юборган. Милиция мазкур воқеани Жиноятлар ва қилмишларнинг реестрига «Безорилик» моддаси бўйича рўйхатг а олди.