Парламентарий Искендер Матраимов Қирғизистондан 700 млн доллар чиқариб кетилгани бўйича билдирган журналист Али Токтакуновнинг «Азаттык»даги суриштирувига комментарий берди. Токтакуновнинг версияси бўйича, бунга Матраимовлар оиласининг алоқаси бор бўлиши мумкин. «Клооп» депутат Матраимовнинг билдирувини қисқача баён қилиб беради:
«Азаттык» укам Руслан Матраимовни, синглим Чинара Матраимовани тасдиқланмаган маълумотларга ҳамда аноним манбаларга таяниб, улар қилмаган ишлар учун айблаган. Суриштирувда улар жуда кўп ноаниқликларга ҳамда ортиқча кўпиртиришларга йўл қўйишган. Материалда менинг деярлик барча қариндошларимга нисбатан бизнинг исмимизни булғовчи айбловлар бор.
Айэркин Саймаити — чет давлатга пул жўнатишлари керак бўлган тадбиркорларнинг орасида етарли таниқли одам. Матраимовларнинг Саймаити билан ҳам, Бумаилиамуну билан ҳам ҳеч қандай алоқалари йўқ. Чет давлатга ўтказилган $ 250 млн. долларга ҳам бизнинг ҳеч қандай алоқамиз йўқ.
Суриштирувда шу пулларнинг бизга тегишли экани бўйича далиллар келтирилмаган. «Ысмайил ата» номидаги фондга келиб тушган барча маблағларни текшириб чиқиб, биз қайсидир бир Вуфули Бумаилиамунудан «Азаттык» айтганидек $2,3 млн. доллар эмес, $200 минг долларга яқин миқдордаги пул келиб тушганини билдирамиз. Аммо, Бумаилиамуну бу пулларнинг эгаси бўлиб ҳисобланмайди. Аниқроқ айтганда, ким пулларни хайр-эҳсон қилганини эшиттириш учун жўнатган одамдан эл олдида у пулларни қандай муҳтожликлар учун хайр-эҳсон қилганини тасдиқлашини сўрадим.
Менинг ва турмуш зртоғимнинг «АКА Петролиум»нинг эгалари билан ҳеч қандай алоқаларимиз йўқ, турмуш ўртоғим 2017 йилдан бошлаб «Автостолица» компаниясининг ярмигагина эгалик қилади. Менинг турмуш ўртоғим 1995 йилдан бери бизнес билан шуғулланади. Чинара ва Руслан Матраимовлар божхона ишларига ҳозир ҳам аралашмайди, Раимбек Матраимов ДБХда ишлаб турган вақтда ҳам аралашмаган. «Ихлас» қурулуш компаниясига алоқамиз йўқ, лекин уй қурулиб ётган ер участкаси бизга тегишли.
«Азаттык» бизни алоқамиз бўлмаган пулларга боғлаб нотўғри қилди. Мен ва айрим қариндошларим давлат хизматида элга хизмат қилишса, бошқалари ишчи ўринларни тузиш билан хизмат қилишади. Иним Раимбек [2017-жылы «Азаттык»нинг журналистлари топишган] уйини оддий инспектор вақтида 2003 йили сотиб олган. Бунинг бари собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг сўзидан бошланди. Унинг ёрдами билан ьутун оиламизни қоралашга фаол харакат қилишмоқда.
Агарда менинг укам [Райимбек] жиноий бир нарсага аралашган бўлса, нима учун [экс-премьер] Исаков ҳам, Атамбаев ҳам унинг ишидан ҳеч қандай ноқонуний нарса топишмаган? Агарда Исаков укам қонунни бузган деб ҳисобласа, у буни бўшатиши эмас, жавобгарликка тортиши керак эди. Президентибиз Сооронбай Жээнбеков мени укамнинг мулкини холис ва ҳар томонламан текшириш учун барча шароитларни тузиб беришига катта умид қиламан.