Премьер-министр «Азаттык»нинг Матраимовлар оиласи ҳақидаги суриштируви бўйича текширув ўтказишни топширди

552

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевнинг топшириғи ҳақида твиттерда унинг матбуот котиби билдирди.

 

Текширувни миллий банк, финразведка ҳамда финпол ўтказиши керак.

«Азаттык»нинг журналистлари 29-майда Қирғизистондан 700 млн доллар чиқариб кетгани бўйича текширув чиқаришган. Уларнинг айтишича, бунга ўлканинг жанубида энг нуфузли ҳисобланган Матраимовлар оиласининг алоқаси бор бўлиши мумкин.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматининг (ИЖҚДХ) етакчиси Бакир Таиров муассаса тезкор маълумотларни кўриб чиққанини билдирди. Унинг айтишича, Қирғизистондан «Дордой», «Кара-Суу» ва «Мадина» бозорларидаги тадбиркорларнинг импорт учун пуллари чиқарилган бўлиши эҳтимол.

«Савдогарлар ҳар ой 3 миллион доллардан ўтказиб туришади. Бизда бундай материаллар бор эди ва биз уларни текшираётгандик.  15-20дан тадбиркорлар тўпланиб, пулларни чет ўлкага ўтказишади», — деб айтди Таиров парламентда.

Айни вақтда, финпол Божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосраи Райимбек Матраимовнинг мулкини тўрт ойдан кўп вақтдан бери текширмоқда. 2016 йили «Азаттык»нинг журналистлари Матраимовнинг яқин қариндошларига тегишли қимматбаҳо кўчмас мулкларни топишган, аммо ўша вақтда унинг бир йиллик даромади  8500 минг долларни такшил қилган.