Ўшда пичоқланган ўқувчи кўп қон йўқотиш оқибатида вафот этган

536
Ўш вилоятлараро касалхонаси: Сурат: Адилет Абдирасул уулу / Kloop.kg

Ўш шаҳрида 30-майда пичоқланиб 8-синфнинг ўқувчиси ҳалок бўлди. Унинг ўлимида гумонланиб ундан бир ёш катта бола қўлга олинган. Милициядан гумонланувчи «одам ўлимига олиб келган соғлиққа зарар етказишда» айбланаётганини билдиришди.

Шаҳардаги «Қирғизистоннинг 40 йиллиги» номидаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси Самат Акматовга 30-майда 16 ёшдаги йигит кескир буюм билан сайган. Воқеа мактабдан узоқ бўлмаган дўконда юз берган.

Соат 11:00лар чамасида жаюрланувчи Ўш вилоят болалар касалхонасига етказилиб, икки соатдан кейин вафот этган.

«Пичоқ жуда чуқур кирган экан. Чап қовурғасининг остига кириб, бўйрагигача етган. Қон кўп йўқотибди. Жарроҳлик бўлимига етгунча, қон босими нолгача тушиб кетди. Афсуски, болани сақлаб қола оламадик», — деб билдирди касалхонанинг директор ўринбосари Кутпидин Бекажиев.

Ўш шҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Замир Сидиков «Клооп»га билдиришича, мазкур иш «одам ўлимига олиб келган соғлиққа зарар етказиш» моддаси бўйича рўйхатга олинди. Гумонланувчи икки ойга вақтинча ушлаб турилувчи жойга киргизилиб, судгача тешкирув ишлари давом этмоқда.