Абилгазиев: Қариндошимни «КТ Мобайл»га тайинламаганман

527
Чапдан ўнга: Иманкадир Рисалиев, Мухаммедкалий Абилгазиев ҳамда Эрназар Рисалиев

Премьер-министр Мухаммедалий Абилгазиев «КТ Мобайл» мобил операторининг ишини ҳамда компания ходимларининг ҳукумат раҳбари билан қариндошчилигини текшираётган депутатлар комиссиясининг саволларига жавоб берди.

Унинг айтишича, у 2-майга қадар қариндоши Эрназар Рисалиев давлатнинг «КТ Мобайл» компаниясида ишлашини билмаган.

«Ўша куни биў компанияларнинг вакилларини тўплаганмиз. У ерга “Мегаком”дан ҳамда “КТ Мобайл”дан келишган. Ўшандагина йиғилишда Эрназар ўтирганини кўрганман. Мен ундан бу ерда нима қилиб юрибсан деб сўраганда у “КТ Мобайлда” ишлашини айтган. У ерла ким бўлиб ишлайсан деб сўрамаганман», — деди премьер-министр.

Абилгазиев уни компания директорининг ўринбосарлигига тайинламаганини қўшимча қилди. Кейинчалик премьер-министр Рисалиевни ишга «КТ Мобайл»нинг бош директори  Нурбек Мукамбетов чақирганини аниқлаган. Шунингдек Абилгазиевнинг айтишича, «КТ Мобайл»да ойлик ҳақларини қўймаган.

Премьер-министр билдиришича, у ўз аппаратининг етакчисини, унинг ўринбосарини ҳамда Давлат алоқа комитетининг раҳбарини хизматдан бўшатганлигининг сабаби — унинг божаси Иманкадир Рисалиев бир неча бор бу амалдорлар билан учрашиб, «КТ Мобайл» лойиҳасининг ишлай бошлашини сўзлашган.

Сўнги ойда премьер-министрнинг атрофида бир неча жанжал чиққан, шу сабабдан у жамоатчилик билан депутатларнинг танқидига учраган. Хатто уларнинг айримлари «КТ Мобайл»даги жанжал ортидан Абилгазиевнинг  премьер-министрлик хизматни эгаллашга «маънавий ҳуқуқи йўқ» деб айтиб чиқишган. .

Май ойининг ўртасида ижтимоий тармоқларда «КТ Мобайл»нинг раҳбарияти ойига 350 минг сомгача маош олади дейилган ҳужжатлар пайдо бўлган.

Шунингдек, Эрназар Рисалиев премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевнинг божаси Иманкадир Рисалиевнинг ўғли экани маълум бўлган. Кейинчалик Рисалиевларнинг иккиси ҳам истеъфога кетишган.

Жанжал ортидан Эрназар Рисалиев тўрт ойлик маошини қайтариб берган  — деярлик 800 минг сом.