Қишлоқ хўжалиги вазири Мурашев истеъфога кетди

494
Нурбек Мурашев. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

«Клооп»нинг манбалари Мурашев 23-майда истеъфога кетди деб билдиришди. Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев Мурашевнинг аризасини президентнинг имзоси учун жўнатди.

«Мен соғлигим сабабли хизматдан кетиш тўғрисида аризани кеча ёзганман. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг атрофида муҳокама жуда кўп бўлмоқда. Аммо асосан соғлигим сабабли. Даволаниб, ўз ишимни қиламан. Ҳукуматдан кетгандан кейин ҳаёт тугаб қолмайди», — деб айтган Мурашев «Спутник»ка.

Мурашев Қишлоқ хўжалиги вазирлигини 2016 йили бошқара бошлаган. Бу вақт давомида у энг кўп танқидга олинган вазирлардан бири бўлиб қолган. Масалан, 2018 йилнинг баҳорида у деҳқонларга картошка экиш маслаҳатини бериб, кузда эса унинг баҳоси беш сомгача тушиб кетгани учун танқидга олинган.