2019 йилнинг апрель ойида Қирғизистон ҳукумати криминал авторитет Азиз Батукаевнинг 2013 йили бўшатилиши масаласини текширишни бошлаган. Уни «ўткир қон лейкози» сохта ташҳис сабаб бўшатилган, аммо ёлғон фош бўлган вақтда Батукаев Қирғизистондан чиқиб кетишга улгурган.
Икки ой ичида бу иш бўйича ташҳис қўйган шифокорлар, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева, ЖИДХ раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Калибек Качкиналиев васобиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов ўлга олинган. Шунингдек Бош прокуратура Батукаевни бўшатиш бўйича қарор чиқарган Норин шаҳар судининг собиқ судьяси Жапар Эрматовни ҳам қамоққа олган..
Бундан ташқари, Батукаевнинг ишига боғлиқ амалдорлар ва сиёсатчилар терговга чақирилган — уларнинг айримлари мазкур воқеага тўғридан-тўғри ёки билвосита собиқ президент Алмазбек Атамбаевни айблашган.
«Клооп» Батукаев бўйича ишнинг жонланиши собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан қандай алоқаси бўлиши мумкин эканлигини тушунтириб беради. Президент Сооронбай Жээнбеков қўл қўйган қонунга кўра, Атамбаев даҳлсизликдан ажратилиб, жиноят ишининг фигуранти бўлиб қолиши эҳтимол.
Бу ўтган йилнинг ёзида бошланган сиёсатчиларнинг ўртасидаги очиқ жанжал ортидан бўлмоқда.
«Кимга тўлашганини биламан»
2013 йили Жазоларни ижро қилиш бўйича давлат хизматини (ЖИДХ) бошқариб турган депутат Зарилбек Рисалиев биринчилардан бўлиб журналистларга интервью бериб, уни Батукаевнинг бўшатилиши иши бўйича терговга олишганини айтган.
Рисалиев ўзи унинг фикрича бу ишга алоқаси бўлган амалдорларнинг номларини тилга олган. Уларнинг орасида собиқ президентнинг фамилияси ҳам айтилган. Депутат терговчиларга у тилга олган шахсларни тергов қилишни таклиф қилган.
Шунингдек парламентарий Батукаве билан телефон орқали гаплашганини билдирган. У криминал авторитет озодликка чиқиш учун пул тўлаганини айтди деб хабар қилган. «Мен пулни ким сўраган бўлса ўшанга бердим, қанча сўрашган бўлса шунча бердим. Меники қизилчасига ҳам, қорачасига ҳам тўғри, мен қизиллардан қутилдим, сенинг дўстларинг ва ҳамкасбларингдан қутулдим», — деб келтирди криминал авторитетнинг сўзларини Рисалиев.
У Батукаев кимга тўлаб берганини айтиб берган деб қўшимча қилиб, аммо журналистларга бу одамнинг исмини айтмаган. Рисалиев Батукаев билан бўлган телефон сўзлашувини ёздириб олганини қўшимча қилди.
«Энг асосийси — ҳозир онам, оилам, қариндошларим мени Батукаевдан нимадир олиб, уни қўйиб юборгандек қараётгани кўнгилни оғритади. Аммо мен бир тийин ҳам олмаганман», — деб билдирди Рисалиев.
«Атамбаев айбдор»
Батукаевнинг бўшатилишига собиқ омбудсмен Турсунбек Акун Атамбаевни тўғридан-тўғри айбдор деб айтмоқда. Унинг фикирича, бу ишга собиқ президентнинг аппарат раҳбари Данияр Наримбаевнинг, аппарат бўлимларининг биринчи раҳбари Бусурманкул Табалдиевнинг ва Атамбаевни ўзининг алоқаси бор.
«Атамбаев қонундаги ўғрини бўшатиш бўйича кампаниянинг бошида турган», — деб билдирди Акун.
Акунни 2013 йили Батукаевнинг қочиб кетишида айблашган ва бу унинг омбудсмен хизматидан кетишига асос бўлган.
Атамбаевни тўғридан-тўғри айблаган яна бир сиёсатчи — Омурбек Текебаев — 2013 йили «президент текширувни ёпишни маслаҳат берганин» айтган. Кейинчалик 2016 йили Текебаев Батукаевни Қирғизистондан Россияга «Атамбаев чиқарган» деб билдирган.
Атаханов ва Атамбаевнинг суҳбати
Собиқ депутат Феликс Куловнинг айтишича, Батукаевни Атамбаев ва собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов бўшатишга қарор қилишган. Натижада бу иш бўйича қамоққа олинган. Куловнинг айтишига қараганда, Атаханов Атамбаевга келиб, нима учун Батукаевни бўшатиш кераклигини тушунтириб айтиб берган.
Сабаблар қуйидагича бўлган: тергов Батукаев кимнидир ўлдирганини исботлай олгани йўқ; у қаттиқ бемор; ўлкада бир неча криминал авторитет бўлгани учун низолар туғилмоқда; шу сабабдан Батукаевни бўшатиш керак.
«Ўшанда Атамбаев Атахановга шундай деган: “Агар бари қонун доирасида бўлса, ўзинглар хал қилинглар”. Мана шундай қилиб улар хал қилишди», — деди Кулов.
Унинг айтишича, Батукаевни бўшатиш бўйруғи биргина Жазоларни ижро қилиш давлат хизматининг раҳбарлигига берилган.
Атаханов ўзи Атамбаев билан шундай суҳбат бўлганини рад қилиб, унинг хизмат ўрни «жуда аҳамиятли бўлмаган» деб қўшимча қилди. Унинг айтишича, криминал авторитет Батукаевни у вице-премьер хизматига келгунига қадар 10 йил аввал бўшатишга харакат қилишган. Аммо нима бўлганда ҳам Батукаев ўлкадан қочгандан кейин Атаханов ўз хизматидан кетган.
Айбловлар ортида Атамбаевнинг рақиблари турибди
Парламентнинг депутати ҳамда Атамбаевнинг сафдоши Ирина Карамушкинага кўра олти йил аввалги иш бекордан-бекорга жонлантирилмаган. Унинг фикрича, Атамбаевга қарши айбловлар ортида ҳозирги ҳукумат турибди.
Айни вақтда КСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева «Атамбаевнинг рақибларига қарши қилинган навбатдаги яширин харакатларн натижа чиқамайди» деб билдирди.
«Бу ишни ҳам Атамбаевга тақашга харакат қилишаётгани тушунарли. Собиқ президентни кўпинча Батукаевнинг қариндошлари кўрсатиб берган одамлар қораламоқда. Криминал авторитетнинг яқинлари йирик миқдорда пул берилгани фактини тасдиқлаб беришган эди», — деди Жолдубаева.
Ҳаммуаллиф: Айдай Иргебаева
Сурат: парламентнинг ва президентнинг матбуот хизматлари, «Азаттык» радиоси.