Ахборот технологиялари ва алоқа давлат комитети (АТАДК) «Ҳавфсиз шаҳар»нинг иккинчи босқичини ишга ошириш учун тендер эълон қилди — мамлакат бўйича 306 камера ўрнатилади. Ҳукуматдагилар лойиҳанинг нархини 5 млрд 791 сомга баҳолашди.
Аввалроқ ҳукумат «Ҳавфсиз шаҳар»ни ўлка бўйича 2019 йилнинг охиригача ишга оширишни истаётганини айтган.
«Ҳавфсиз шаҳар» — бу давлатнинг «Таза Коом» дастуридаги «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасининг бир қисми. Ҳукумат фикрича, «Ақлли шаҳар»нинг амалга ошиши билан қирғизистонликларнинг ҳавфсизлиги ортиб, давлат хизматларининг бир қисмини эса онлайн тарзда олиш мумкин бўлади.
2018 йилнинг сентябрь ойида камераларни ўрнатиш тендерини Россиянинг «Вега» концерни ютиб олган. Бишкекда камералар кўчаларнинг кесилишида ва шаҳарлар аро йўлларда йўл харакат қоидаларининг бузилишини аниқлайди. Улар йўл харакат қоидаларининг етти турини аниқлайди.
ЙХХНББнинг маълумотига кўра, 2019 йилнинг 6-майига келиб камералар 78 мингдан ортиқ йўл харакати қоидаларининг бузилишларини рўйхатга олган — тартиб бузарларнинг ярмидан ози 47 млн сом миқдорида жарима тўлашган.