Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси 20 млн сомга кўчмас мулк сотиб олган  — Бош прокуратура

535

Бош прокуратура Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитетининг раис ўринбосари Дамир Мусакеев 2010 ва 2017 йилларнинг ўртасида 20 млн сомдан ортиқ маблағга кўчмас мулк сотиб олиб, уни ўзининг яқин қариндошлари номига расмийлаштирганини билдирди.

«МҲДКни 9-хизматининг ҳисоб маълумотлари бўйича, 2010-2017 йиллар орлағида кўчмас мулкнинг қиймати Мусаеевнинггина эмас, унинг барча яқин қариндошларининг расмий даромадларидан ҳам бир қанча ортган [...] Ноқонуний бойиш фактларини яшириш мақсадида кўчмас мулк унинг қариндошларига расмийлаштирилган», — деб билдирилди Бош прокуратурадан.

Ҳозир Бош прокуратура «Ноқонуний бойиш» моддаси асосида судгача бўлган текширувларни олиб бормоқда.

Февраль ойида Мусакеевга қарши МҲДКнинг ходимлари учун квартираларни бўлиштириш бўйича жиноят иши қўзғалган. Унда КСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева буни «сиёсий» деб атаган.

Мусакеев — Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси ва унинг бош тарафдорларидан бири. У ўтган йилнинг мартида ўтган КСДПнинг қурултойининг тингловчилари орасида кузатилган. Шу сабабли МҲДК танқидга олиниб, махсус хизматларнинг раҳбари қурултойда пайдо бўлгани у сиёсатдан ташқари бўлиши кераклиги учун жамоатчиликда саволларни туғдирган.