Журналистларга президент «Ўлмас полк»ни бошлаб юрганда колоннани сурат ва видеога олиш тақиқланди

87
Президент Сооронбай Жээнбеков «Ўлмас полк»нинг бошида. 2018 йил. Сурат: Роман Гайнанов / «Кабар» нашри

Бишкек шаҳар кенгашининг (БШК) матбуот хизмати маълум қилишича, ОАВларнинг вакилларига президент Сооронбай Жээнбеков етаклаган «Ўлмас полк» колоннасининг аввалини суратга ва видеога олиш тақиқланди.

Муассасанинг пресс релизига кўра, колоннани дронлар билан тасвирга олиш ҳам тақиқланган, акс ҳолда улар «отиб туширилади».

«Президент маъмуриятидан тушунтирилишича, журналистлар колонна бошидан президентни тасвирга олишолмайди», — деб айтилди БШКнинг матбуот хизмати.

Аммо президентнинг матбуот хизмати раҳбари Толгонай Стамалиева «Клооп»га берган интервьюсида сурат ва видеога олиш, жумладан дронлардан фойдаланиш тақиқланганини инкор қилди. У бу «Бишкек шаҳар кенгашининг абсурд баёноти» деб айтди.

«Ҳозирча аккредитация бўляпти, биз ҳозирча ҳеч қандай маълумот тарқатмаганмиз. БШК бизга аккредитациядан ўтган журналистлар рўйхатини беришган. Тушдан кейин тайёргарлик бўлади, шундан кейин барини айтиб берамиз», — деди Стамалиева.

Лекин, айни ваытда президент аппаратининг ходимлари КТРК телеканалида жонли эфир ўтказилишидан съёмка чекланганини тушунтиришди. Унга бутун МДҲга намойиш этилувчи бошқа каналлар қўшила олади.

Бундай чоралар «эфир тоза» бўлиши учун кўрилади, «чунки МДҲнинг бошқа ўлкалари кўришади ва агар бетартиб бўлса, давлат обрўси учун яхши бўлмайди».

«Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев билдиришича, имзо қўйилган расмий ҳужжатсиз журналистларга ҳеч ким уларнинг ўз ишларини бажаришга тақиқ сололмайди. Шаҳар кенгашидан «Клооп»нинг журналистига тақиқлаш бўйича ҳужжатни бера олишмай, шунчаки президентнинг аппаратидан хат тарқатишганини айтишди.

«Медиа Полиси Институти»нинг раҳбари Бегайим Усонова қонунга кўра журналистларнинг бари учун маълумот олиш имкони бирдек бўлиши кераклигини 24.kgга айтиб берган.