Иссиқкўл вилоятида ЙХҲХББнинг нозири патрул машинаси билан светафорнинг қизил белгисидан ўтиб кетгани учун ишдан бўшатилди.
Мазкур воқеа ҳайдовчи инспекторни қувиб етиб, у нима учун қизил белгидан ўтиб кетганини тушунтиришни илтимос қилган видео ижтимоий тармоқларда ва Youtubeда тарқаб кетгандан кейин бўлган. Инспектор ўз айбини тан олиб, кечирим сўраган.
Кейинчалик ЙХҲХББнинг текширувидан кейин милиция ходими йўл харакати қоидаларини, тартиб уставини ҳамда касбий этикани сақламагани учун ишдан олинди деб билдирган.
«ЙХҲХББ йўл харакати қоидаларини сақлаш — хавфсизлик кафолати эканидан огоҳлантиради!» — деб айтилади муассасанинг билдирувида.