Депутатлар ҳукуматга Қирғизистонда уран қазишни тақиқлашни топширди

637

Парламентарийлар 2-майда ҳукуматга Қирғизистонда уран қазишга ва қидирувга тақиқ қўйиш ҳақида қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди.

«Жамоат резонанси ва инсонлар ҳаёти ҳамда соғлигига, жумладан атроф-муҳитга зарар тегиши мумкинлигини ёдда тутиб радиактив  элементларнинг конида геологик разведкага ҳамда ишлатишга тақиқ қўйилсин», — деб айтилади қарорда.

Депутатлар ўлка бўйича сочилган уран қолдиқ сақлагичларини рекультивациялаш бўйичагина ишлардан бошқасига тегишли бўлиши керак деб ҳисоблашади. Шунингдек парламентарийлар ҳукуматга уран қазишга лицензиялари бўлган компанияларнинг барини фаолиятларини текшириб чиқишни топширишди.

«Жогорку Кенеш уран кони чиққан ерларга геологик разведкага, ишлатишга тақиқ солиш бўйича қарор қабул қилди. Ҳукумат уни бажаришга масъул. Уран тўхтайди!» — деб ёзган депутат Жанар Акаев.

Парламент мазкур қарорни апрелнинг охиридан бери Қирғизистонда бўлаётган уран қазишга қарши митинглар ортида қабул қилди.

Иссиқкўл вилоятида бир қатор митинглар бўлиб ўтган, унда «Қирғизистондаги ЮрАзия» компанияси Тош-Булоқ уран конида геологик разведка ишларини тугатиб, у ерда уран қазишга тайёр турган эди.

Шунингдек фаоллар Бишкекда ҳам бир неча митинг ўтказишган. Уран қазишга қарши чиққанларнинг  онлайн петицияси 30 мингдан ортиқ имзо тўплаган.

Норозилик акцияларидан кейин «Қирғизистондаги ЮрАзия» компаниясининг уран конини қидиришга лицензиясини чақиртириб олганини билдирган. Аммо бир неча кундан кейин ҳукумат унинг харакатини фақатгина тўхтатиб туриш қароринигина қабул қилгани маълум бўлган.