ЕОИИ Қирғизистоннинг ветеринария тизимини тан олди. Энди маҳаллий маҳсулотларни иттифоқнинг ўлкаларига киргизиш қулай бўлади

495
Иллюстратив сурат. Мади Бекмаганбетов / RFL / RL

Вице-премьер-министр Жениш Раззаков 30-апрелда Еревандаги ЕОИИ ҳукуматлар аро кенгашнинг йиғинида билдиришича, Қирғизистоннинг  ветеринария тизими «ЕАЭБнинг талабларига эквивалентли деб тан олинди».

«Қирғизистон ЕОИИга кирган вақтдан бошлаб бу муаммоли масала бўлиб келган. Шу сабабдан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз ҳосилларини ЕОИИ ўлкаларининг ҳудудида тўлақонли сота олишмаган», — деб билдирди у.

Унинг айтишича, энди қирғиз лабораториялари замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, қирғиз ишлаб чиқарувчилар гўшт, сут ва маҳсулотнинг бошқа турларини «тўсиқсиз» ЕОИИ ўлкаларига етказа олади.

Евроосиё иқтисодий комиссияси бу қарорни 2019 йилнинг 29-мартидаёқ қабул қилган, аммо у бир ой ўтгандан кейингина кучга киради.

Қирғизистоннинг ветеринария тизими ЕОИИнинг талабларига лойиқ келмаслиги ҳақидаги масала 2015 йилдан бери хал бўлмай келган. Евросиё иқтисодий комиссияси уч марта йиғин ўтказиб, унда Қирғизистон тарафидан тизимнинг устидаги бажарилмаган муаммолар муҳокама қилиниб, уларни бартараф қилиш бўйича ўз таклифларини беришган.

Қирғизистонда гўшт-сут маҳсулотининг ЕОИИнинг талабларига мос келиши бўйича сертификатларни берувчи лабораторияларнинг йўқлиги асосий масала бўлган. Лойиқлик сертификатини Қозоғистонда, Россияда ва бошқа ўлкаларда олиш мумкин эди, аммо бу тадбиркорлар учун жуда қимматга тушган.