Ҳукумат «ЮрАзия»нинг Иссиқкўлда уран конини ишлатишга лицензиясини чақиртириб олмаган, тўхтатиб қўйган

585
Тош-Булоқ уран кони. Сурат: «Кактус» нашри

Саноат давлат комитети «Қирғизистондаги ЮрАзия» компаниясининг Иссиқкўл вилоятидаги Тош-Булоқда уран конини ишлатишга лицензиясини тўхтатди. Аввалроқ вице-премьер Кубатбек Боронов ҳукумат компаниясининг лицензиясини чақиртириб олди деб билдирган.

24.kg нашри Саноат комитети «Қирғизистондаги ЮрАзия» компаниясининг Тош-Булоқ уран конини ишлатиша лицензияси тўхтатилгани ҳақида билдирган муассасанинг хатини эълон қилган.

Саноат давлат комитетининг матбуот хизмати «Клооп»га ҳужжатнинг ҳақиқий эканини тасдиқлади. «Лицензия “Ер бойликлари ҳақида”ги қонуннинг 26-банди асосида тўхтатилди», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Ҳужжатда лицензияни тўхтатининг сабаблари ҳам, унинг муддати ҳам кўрсатилмаган. «Ер болйиклари ҳақида»ги қонуннинг 26-бандига кўра, лицензия турли сабаблар бўйича уч ойга тўхтатилиши мумкин, масалан, экология ҳамда ҳавфсизлик талаблари бузилганда ёки бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот берилмаганда.

Аввалроқ биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов ҳукумат компаниянинг лицензиясини чақиртириб олган деб айтган. Ўша куни ҳукуматнинг матбуот хизмати «“Қирғизистондаги ЮрАзия” МЧЖсининг техникаси ҳамда лицензиясининг харакати қайтарилди ва тўхтатилди» деган сарлавҳа билан пресс-релиз чиқарган.

Аммо пресс-релизни матнининг ўзида лицензиянинг чақиртирилиб олиниши ҳақида бирорта ҳам сўз йўқ. Ҳукуматнинг билдирувига Боронов Тош-Булок уран конига бориб, барча ишларнинг тўхтатилиши бўйича қарор қандай бажарилаётганини текширган деб айтилади.

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев ведомстволараро комиссиянинг қарори чиққунга қадар уран конида ишларни тўхтатиб туришни буюрган. Бу комиссия Тош-Булоқда уран конини ишлатиш ҳавфлими йўқми эканини аниқлаши керак. Лекин комиссия қанча муддат ишлаши ҳозирча номаълум.

Бунинг бари Иссиқкўлдаги уран қазишга қарши митинглар отидан бўлмоқда. Уран қазишга қарши онлайн петиция 29 мингдан ортиқ имзо тўплаган.

Шу билан бирга парламентнинг депутатлари уран қазишга мораторий киргизиш бўйича икки қонун лойиҳа ташаббуси билан чиқишган. Улардан бири ўлка бўйича 2070 йилга қадар уран қазишга мораторий киргизишни тақозо қилади, иккинчиси эса 20 йилга тақиқ қўйиб, Иссиқкўл вилояти билангина чекланади.