Бишкек ШИИБидан билдирилишича, ўғирлик 27-апрелдан 28-апрелга ўтар кечаси Бишкекнинг 12-кичик туманида жойлашган «Супер Арзан» дўконида юз берган.
Видеода юзига ниқоб таққан ва тўппонча кўтарган икки киши дўконга кириб келиб кассир ва қоровулга таҳдид қилганини кўриш мумкин.
Шундан кейин икки кишидан бири кассада турган аёлга тушган даромаднинг барини қопчиққа солишни буюради, бу вақтда иккинчиси қоравулни назорат қилиб турган. Улар пулни олиб, дўкондан чиқиб кетишади. Қароқчилар жами бўлиб 35 минг сомга яқин пул олиб кетишган.
Милиция «Ўғрилик» моддаси билан жиноят ишини қўзғади.