Фаол Исаков милиция ота-онасидан тергов учун кечирим сўраганини айтди. Ҳуқуқ тартибот органлари буни инкор қилишди

655
Гулжигит Исаков. Сурат: Фейсбук

Фуқаровий фаол Гулжигит Исаков район милициянинг раҳбари билан бир ходими уни ота-онасининг уйига бориб, фарзанди бўйича уларни тергов қилгани учун кечирим сўраганини ёзиб чиқди.

«Қора-Қулжа тумани ички ишлар бўлимининг раҳбари бир ходими билан кеча ота-онамнинг уйига келиб, кечирим сўраб кетишибди.  Бу томони эркакча бўлибди! Бу ҳаётда ҳаммамиз хато қиламиз. Чуқур миннатдорчилик билдираман», — деб ёзган Исаков

Аммо, туман милициясининг раҳбари Мартбек Зикиров фаолнинг ота-онасидан кечирим сўрамаганини айтди.

«Мен ходимини ёлғиз жўнатмайин деб бирга борганман. Биз уларга ўз вазифамизни бажарганимизни тушунтирганмиз. У эса ота-онамдан кечирим сўради деб ёзяпти. Биз кечирим сўрамаганмиз», — деди Зикиров.

24-апрелда Исаков милициялар унинг Қора-Қулжа туманидаги ота-онасини, Ўш шаҳридаги опасини сўроқ қилишганини билдирган.

У ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиевга мурожаат қилиб, ҳуқуқ тартибот органларининг харакатлари бўйича тушунтирма бериб, милиционерлар нима учун унинг ота-онасини тергов қилишгани бўйича жавоб беришни сўраган.

Исаков унинг яқинлари сўроқ қилинганини билдириб чиққандан кейин ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотни тасдиқлаб, лекин бу унинг чиндан ҳам ўша ҳудуддан эканини тасдиқлаш учун қилинганини айтишган.

Текебаев ва Жапаровни қўллаш митинги

Гулжигит Исаков қамоқдаги сиёсатчилар Омурбек Текебаевни ва Садир Жапаровни қўллаш митингига қатнашишган. Митинг 23-апрелда Бишкекда ўтган.

«Ата-Мекен»нинг депутати Канибек Иманалиев гапираётганда, Исаков у парламентнинг трибунасида гапириши кераклигини айтиб қичқирган. Бунга жавобан Иманалиев уни «Атамбаевнинг провокатори» деб атаган.

Митингда Исаков, Текебаевнинг тарафдорлари билан сўзлашган ва унинг иши янги ҳолатда кўриб чиқилади деб билдирган.

«Садир Жапаровнинг ишини янги ҳолатлар бўйича қараймиз дейишмаяпти. Нимага деганда бу ерда келишув бор. “Атамбаев қамалсин” деган плакатларни кўряпсизларми. Ҳукумат ва Текебаев ўзаро сўзлашиб, “Атамбаев қамалсин” деб чиқинглар, бу ерда сизларни қўллаймиз дейишган», — деган Исаков.

Маҳбус муҳолифатчи Омурбек Текебаев ишини 3-майда қайта кўриб чиқишади. Бу қарорни Олий суднинг коллегияси қабул қилган. Текебаевнинг адвокатлари унга чиқарилган суд ҳукмининг моҳиятини эмас, муддатини қараб чиқишни талаб қилишмоқда.

Омурбек Текебаев коррупция бўйича 8 йилга судланган, аммо амнистия бўйича унинг қамоқ муддати 4,5 йилгача қисқартирилган. Муҳолифатчи Садир Жапаров эса Иссиқкўл вилоятининг губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олганликда айбланган. Аммо Каптагаев ўзи Жапаровга нисбатан даъвоси ва унинг айби йўқ эканини айтган. Натижада муҳолиф сиёсатчи 11,5 йилга озодликдан ажратилган.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев, унинг раҳбарлиги остида судланган Омурбек Текебаев билан Садир Жапаровнинг жиноий ишларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Атамбаевнинг фикрича «давлат уларнинг сиёсий фикрига, вазиятига ва шахсига қарамай, адолатли суд текшируви ишларини ўтказишни таъминлаб бериши керак».

Муаллиф: Аскарбек Мырзабеков                                 

Муҳаррир: Айдай Беделбек қизи, Элвира Султанмурат қизи