«Яхши менежер» — Абилгазиев Балиқчини  собиқ мэрини ДРХнинг раҳбарлигига тайинланишига изоҳ берди

577
Алмаз Мамбетов. Сурат: фейсбук

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев Алмаз Мамбетов Балиқчи шаҳрининг мэри бўлиб турган вақтда рақамлаштириш бўйича «яхши қадамлар қўйгани», бундан ташқари, «яхши менежер» бўлганлиги учун Давлат рўйхатга олиш хизматининг раҳбарлигига тайинланганини билдирди.

Шундан кейин Абилгазиевга бунга қадар интернетда Мамбетов ва Балиқчининг собиқ мэри Сатибек Шамшудинов ўртасидаги телефон сўзлашувининг ёзувини эълон қилинганини эслатишди. Телефон сўзлашувида Мамбетов Шамшудиновни «суд сизни с*кади» деб қўрқитганини эшитиш мумкин.

«Мен [Мамбетовга] одобсиз сўзларни оз ишлат ёки умуман қўлланма деб айтган эдим», — деб ўз фикрини билдирди Абилгазиев.

Алмаз Мамбетов ДРХнинг раҳбарлигига 19-апрелда тайинланиб, бу хизматга Алина Шаикованинг ўрнига келди. Ҳукумат раҳбари Шаиковани чет эллик биометрика паспортларни сотиб олишга эълон қилинган тендерга боғлиқ баҳс ортидан бўшатган.