Инстаграмдаги omks_video аккаунти Бишкекдаги бола боғчанинг бирида ухлаш соати вақтида ёш болалар бир кароватда уч-тўртдан ухлаётгани тасвирланган видео эълон қилди. Бундан ташқари, видеодан айрим боалалар ерда ухлаб ётганини кўриш мумкин.
Видеонинг изоҳида ёзилишича, видео Кудайберген бозорининг районидаги №1 болалар боғчасида олинган.
Бишкек таълим бошқармасидан билдирилишича, ўша куни бола боқчадаги хоналардан бирини таъмирлашган ва унда бўёқ хиди бўлган, шу сабабдан болаларни бошқа гуруҳ билан бирга ухлатишга қарор қилишган.
Шундай бўлсада бола боқча чиндан ҳам ортиқча тўлдирилган — у 140 ўринга мослаштирилганига қарамай унга 300га яқин бола боради, шу сабабдан ёш болаларга асосан икки кишидан ухлашга тўғри келади.