«Пойтахтнинг асосий бойлиги — тоза ҳаво». Жээнбеков Бишкекнинг «яшил шаҳар» деган номини қайта тиклашни топширди

463
Азиз Суракматов ва Сооронбай Жээнбеков. Сурат: президентнинг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков ва Бишкек мэри Азиз Суракматов 23-апрелда янги боғ капсуласини қўйишди.

Жээнбеков Бишкек доимо ўзининг дов-дарахтлари ва тозалиги билан машҳур бўлиб, «яшил шаҳар» деб аталиб юрганини билдирди.

«Бизни ўлкани пойтахтининг асосий бойлиги тоза ҳаво ва яхши экология бўлиши керак. Янги боғларни қуриш, шаҳарни кўкаламзорлаштириш ҳамда экология аҳоли учун баридан муҳим», — деб билдирди давлат раҳбари.

Келажакдаги сайлгоҳлар 10 гектарни эгаллаб, унинг очилиши 2019 йилнинг 31-августига мўлжалланмоқда.

Бишкекда дов-дарахтларнинг қийилиши

Шаҳар аҳолиси ва экологлар бир неча бор боғларнинг қийилишига қарши чиқишиб, ҳукуматдан шаҳарни кўкаламзорлаштиришни талаб қилишган. Шаҳарликларни Бишкекдаги қора тутун муаммоси ҳам ҳавотирлантиради. Айниқса у қиш мавсумида жуда сезилади.

Ҳукумат тиқин масаласини ҳал қилиш ва йўлларни кенгайтириш учун дов-дарахтларни қиймоқда. Бироқ айни вақтда айрим ерларда автомобил тўхтатиш учун махсус ерлар ажратилмаяпти.

Шунингдек мэрия Қоракўл кўчасини кенгайтириш учун Ботаника боғининг бир қисмини қирқишни режалаштириб, лекин жамоатчиликнинг қаршилиги сабаб бу фикрдан қайтган.